Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Жаҳон божхона ташкилоти Ўзбекистон божхона хизмати соҳасидаги ислоҳотларга эътибор қаратмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Жаҳон божхона ташкилоти Ўзбекистон божхона хизмати соҳасидаги ислоҳотларга эътибор қаратмоқда

Жаҳон божхона ташкилоти (ЖБТ) сайтида Ўзбекистон божхона хизмати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда Ўзбекистонда 2016 йил халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган янги Божхона кодекси қабул қилингани ва бу тизимдаги янгиланиш жараёнида биринчи жиддий қадам бўлгани қайд этилган. Ўзбекистон божхона хизмати қўшилишни режалаштирмоқда. Бироқ янги кодекс Ўзбекистон қўшилишни режалаштирган ЖБТнинг қайта кўриб чиқилган Киото конвенциясининг қоидалари ва тамойилларига қисман жавоб берар эди. ЖБТ Бош котиби Кунио Микуриянинг 2019 йил ноябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувидан сўнг бу жараён янада жадаллашди. Бир йилдан ортиқ вақт ўтиб, 2021 йил 16 май Ўзбекистонда қайта кўриб чиқилган Киото конвенцияси кучга кирди.

«Янги Божхона кодексини ишлаб чиқиш жараёнида Ўзбекистон божхона хизмати ЖБТ котибияти экспертлари ёрдамида миллий қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани стандартларга мувофиқлиги даражасини баҳолаш учун муҳим таҳлилни ўтказди», - дея таъкидланади мақолада.

Материалда қайд этилишича, 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон божхона хизмати Ташкилот бошқарувчиларининг Киото конвенциясини қайта кўриб чиқишга бағишланган 23-йиғилишда иштирок этди.

Конвенцияга биноан, Ўзбекистон божхона хизмати 2023 йил декабригача ушбу ҳужжатнинг барча қоидаларини амалаётга жорий қилиши керак. ЖБТга кўра, Киото конвенцияси мамлакатларнинг 2017 йил 22 февраль куни кучга кирган Жаҳон савдо ташкилотининг Савдони осонлаштириш тўғрисидаги битимини самарали амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон 2020 йил июль ойида ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни қайта тиклади. Республиканинг қайта кўриб чиқилган Киота конвенциясига қўшилиши ҳам савдо режимини ЖСТ қоидаларига мос келтириш мажбуриятларининг бир қисми ҳисобланади, деб ёзади ЖБТ сайти.

“Дунё” АА