Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ички ишлар вазирлигининг Ситуацион-таҳлилий марказида бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бу мажмуа ички ишлар органларининг куч ва воситаларини ахборот технологиялари асосида бошқаришга ихтисослашган. Замонавий бино қурилиб, 554 террабайт хотирага эга 18 та сервер, катта ҳажмли кузатув экрани, компьютерлар билан жиҳозланган.

Марказда «102» тизими, видеокузатув камералари, интернет ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маълумотлар автоматлашган тарзда йиғилади ва қайта ишланади. Қоидабузарлик автотранспортнинг давлат рақами ёки шахснинг юз қиёфаси орқали тезкор аниқланиб, қидирув ташкил этилади. Бу тизим сунъий интеллект ёрдамида ишлайди ва инсон омили минимал даражада. Булар орқали марказ бутун мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Президентимиз марказдаги шароитларни кўздан кечирди, иш тизими билан танишди. Бу ерда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ва шошилинч хизматлар маълумотларини интеграция қилиш зарурлигини таъкидлади.

Бу катта иш. Лекин қамров ва тезкорликни ошириш керак. Одамлар қачон ўзини хавфсиз, эркин сезади? Қачон турист кўпаяди? Жиноятчилик йўқ бўлса, хавфсизлигига ишонса, кўчада тартибдан тозаликкача - ҳаммаси таъминланган бўлса. Бунинг учун барча ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларини бир муштдек интеграция қилиш керак. Бу интеграция кириб борган ҳар бир тармоқ ходимларининг дунёқарашини ўзгартириш зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ахборот технологиялари бўйича олий ўқув юртларида бу тизим учун кадрлар тайёрлаш, туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида замонавий технологиялар билан ишлайдиган таҳлилчилар фаолиятини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Ички ишлар тизимида “инсон омилини истисно этувчи” электрон навбат, масофадан мурожаат каби онлайн хизматларни кенг жорий этиш вазифаси қўйилди.

Маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни таҳлил қилиш, профилактика инспекторларининг кунлик иш фаолиятини режалаштириш ва мониторинг қилиш бўйича электрон тизим йўлга қўйиш топшириғи берилди.

Шу ерда Самарқанд вилоятида “Хавфсиз туризм” дастури доирасида йўлга қўйилган тизим намойиш қилинди.

Давлат раҳбари ички ишлар тизимида қўлланилаётган замонавий техника ва янги хизмат кийими намуналарини ҳам кўздан кечирди.

“Дунё” АА