Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес-ассоциацияси рахбарияти билан хамкорлик истикболлари мухокама килинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
СЕУЛ, 22 июль. Жанубий Кореяда амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон делегацияси вакиллари «Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси» раиси Ким Ёнг Гу билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Бизнес-ассоциация ташаббуси билан жорий йил 3-7 июль кунлари савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Жанубий Кореянинг етакчи компания ва ташкилотлари вакилларидан иборат йирик бизнес делегациянинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунлари ижобий баҳоланди. Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказилган ушбу ташриф савдо-иқтисодий, молиявий-техник ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни амалий кенгайтириш ва чуқурлаштиришда яна бир муҳим қадам бўлгани таъкидланди.
Анжуманда Ўзбекистон делегацияси вакиллари бугунги кунда мамлакатимиз «Инсон шаъни ва қадр-қиммати йўлида» устувор тамойилини амалга оширишга қаратилган энг муҳим сиёсий тадбир арафасида эканини таъкидлади. Бу муҳим жараёнда жамиятнинг барча аъзоларини фаол жалб этиш мақсадида умуммиллий референдум ўтказиш режалаштирилган. Бу Ўзбекистоннинг асосий демократик тамойилларга содиқлигини кўрсатади.
Ўзбекистонга ташрифим давомида юртингизда муҳим сиёсий жараён – амалдаги Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёни фаол амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдим, - деди Ким Ён Гу. - Ушбу конституциявий ўзгаришлар Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Чунки давлат томонидан хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини ҳамда шароитларни Асосий қонун билан таъминланиши амалга оширилса, бундан биринчи навбатда аҳоли катта манфаат кўради. Бу эса Ўзбекистонда «инсон-жамият-давлат» тамойилининг амалдаги яна бир ифодасидир.
Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган қатор қўшимча йўналишлар, хусусан, Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш, етакчи брендларни республикага жалб қилиш, ҳамкорликда яқин ва узоқ янги бозорларга чиқиш бўйича ҳам атрофлича фикр алмашилди. Бу борада Бизнес-ассоциация аъзолари фаол равишда иш олиб боришга тайёрлиги қайд этилди.
«Дунё» АА