Жанубий Кореяда муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнларининг 29 июнь куни Жанубий Кореядаги 17-Сеул сайлов участкасига қарашли Сувон ва Инчон шаҳарлари, 18-Кванжу сайлов участкасига кирувчи Чонжу ва Улсан шаҳарларида давом эттирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Навбатдаги кун ҳам ватандошларимизнинг ушбу муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида фаол қатнашаётганлиги билан ажралиб турди. Айниқса, мазкур ҳудудларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ва талаба ёшларимиз ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдалана олишлари учун уларга яратиб берилган шарт-шароитлардан жуда ҳам мамнун эканликларини таъкидлаб ўтдилар.
Мен Корея Республикасига келганимга узоқ вақт бўлгани йўқ, - дейди Вусок университети талабаси ёш ватандошимиз Аброр Валиев. - Юртимиз келажаги ва равнақи йўлини белгилаб берувчи сиёсий тадбирда ўзга юртда қатнаша олиш имконияти мени ўйлантириб келаётган эди. Лекин сайловда ҳар бир фуқаронинг сайловга оид ҳуқуқлари таъминланиши уларнинг давлат ва жамият ҳаётида бевосита иштирок этишига хизмат қилишидан келиб чиққан ҳолда, хорижий давлатларда бизнинг ўз конституцион ҳуқуқларимиздан фойдаланиш учун барча имконяитлар яратилганидан хурсанд бўлдим. Ундай имкониятдан фойдаланиб мен бугун Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида ўз овозимни бера олдим.
Мен бугун ушбу жараёнларда қатнаша туриб, ўз келажагим ва юртим тараққиёти учун менинг овозим қанчалик даҳлдор эканлигини яна бир бор ҳис этиб турибман, - дейди ўз таассуротлари билан ўртоқлашган яна бир ҳамкортимиз Мафтуна Каримова. – Сайёр сайлов участкаларида ватандошларимиз муддатдан олдин овоз беришлари учун барча имкониятлар яратилган.
Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари Жанубий Кореяда давом этмоқда.
СЕУЛ, 30 июнь. /«Дунё» АА/.