Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Жанубий Кореяда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган «Аждодлар мероси» шахмат турнири ўтказилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Жанубий Кореяда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган «Аждодлар мероси» шахмат турнири ўтказилди

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз иштирокида «Аждодлар мероси» шахмат турнири ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда, Ўзбекистон шахмат Федерацияси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳомийлигида ташкил этилди.

Турнирни ўтказишдан кўзланган мақсад Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз орасида шахматни интеллектуал спорт тури сифатида оммалаштириш, талаба-ёшлар билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, ватандошларимизга ўзининг бой маънавий мероси ва ёрқин фаолияти билан жаҳон узра ном қозонган буюк аждодларимиз, хусусан Соҳибқирон Амир Темур шахси, унинг халқимиз олдидаги хизматлари ҳақида батафсил маълумот беришдан иборат бўлди.

Мусобақанинг очилиш маросимида буюк давлат арбоби, ўрта асрлар ислоҳотчиси, саркарда, адолат курашчиси, бобокалонимиз Амир Темур инсоният тарихидаги Иккинчи уйғониш даври асосчиси бўлиб, унинг даврида илм-фан, маданият ва таълим мислсиз даражада юксалганини, шу маънода темурийлар даври меросини ўрганиш Учинчи Ренессансга қадам қўйган Ўзбекистон учун ғоят долзарб эканлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантириш, хусусан, оммавий спортни қўллаб-қувватлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазкур спорт турини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш ва ривожлантиришда дастуриламал бўлиши қайд этилди.

Тўртта босқичдан иборат бўлган турнирда 32 нафар шахматчи ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин 5 нафар ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатиб борилди. Ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилди.

Ақл гимнастикачилари ўртасидаги баҳсларда 4 нафар ватандошимиз фахрли ўринларни қўлга киритди. Хусусан, KEFA компанияси ходими Қобилжон Икромжанов 1-ўринни, Ажу университети талабаси Шукурулло Йўлчиев 2-ўринни, Ёнсей университети магистранти Акбархўжа Акрамхўжаев 3- ўринни ва Ажу университети докторанти Фарҳод Абдуқодиров эса 4-ўринни эгаллади.

- Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси томонидан биз ватандошлар учун ажойиб спорт байрами ташкил этиб берилгани учун миннатдорлик билдирамиз, - деди Жанубий Кореянинг KAIST Бизнес мактаби магистранти, турнир иштирокчиси Усмонжон Абдурайимов. - Спорт турлари ичида шахмат инсоннинг ақлий ривожланишида ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Шахмат олами ўзининг нозик жиҳатлари, тактик схемалари билан инсонни ўйлашга ва аниқ қарорлар қабул қилишга ундайди. Шу томондан бугунги турнир ёш ватандошларимиз учун учун фойдали бўлди деб ўйлайман. Умид қиламизки, дипломатик ваколатхонамиз ҳамда ёшлар ассоциацияси томонидан бу каби мусобақалар давомли бўлади.

Турнир якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Юртдошларимизга, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, турли соҳаларда эришилаётган ижобий натижалари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумига алоҳида эътибор қаратилди.
СЕУЛ, 11 апрель. /«Дунё» АА/.