Жанубий Кореяда Ўзбекистон Президенти сайлови бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун эрта тонгдан Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш учун ташкил этилган 17-Сеул ва 18-Кванжу сайлов участкалари сиёсий жараён кўтаринки кайфиятда ва ўзгача шукуҳ билан бошланди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Иккала сайлов участкасида ҳам сайлов жараёнлари Давлат мадҳияси садолари остида очилди. Сайловда фуқароларимиз очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ тарзда овоз бериш жараёнида муносиб иштирок этмоқда.
Ватандошларимиз Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар билан танишгани ҳолда, ўзлари ҳоҳлаган номзодга овоз бермоқда.
Сайловда иштирок этаётган фуқароларимизнинг аксариятини ёшлар ташкил этади ва улар орасида илк марта овоз бераётганлар ёшлардан бир-нечтасини суҳбатга чорладик.
— Мен сайловда иштирок этиб, ўзим ҳар жиҳатдан муносиб деб билган номзодга овоз бердим, – дейди Ҳайдаржон Қўшоқов. – Албатта, мен овоз берган номзод ишончимизга муносиб бўлиб, юртимиз келажаги ва Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшади.
Жанубий Кореяда овоз бериш жараёни давом этмоқда.
/«Дунё» АА/.