Жанубий Кореяда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни якунланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йилнинг 28 июнь - 5 июль кунлари Жанубий Кореяда ҳам Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Жанубий Кореядаги ватандошларимизга кўпроқ қулайлик яратиш, уларнинг ўз конституциявий ҳуқуқидан тўла фойдаланишини таъминлаш мақсадида ушбу жараёнлар мамлакатнинг 18 та шаҳрида такшил этилди.
Хусусан, 17-Сеул сайлов участкаси ҳудудига кирувчи Инчон, Ансан, Чонгжу, Пёнтек, Почон, Сувон, Тежон, Чонан, Ёжу шаҳарларида, ҳамда 18-Кванжу сайлов участкаси ҳудудига кирувчи Улсан, Пусан, Жонжу, Кимэ, Тэгу, Коже, Мокпо, Сунчон, Кёнгсан шаҳарларида бўлиб ўтган муддатидан олдинги сайловларда Ўзбекистон Сайлов кодекси талаблари асосида ўтказилди.
Муддатидан олдин сайловда Корея Республикасида бўлиб турган фуқароларимиз ушбу жараёнларда фаол қатнашиб, Бош қомусимиз кафолатлаб берган ҳуқуқларидан тўла фойдаланди.
Олдиндан овоз беришда иштирок этган фуқароларимизнинг аксариятини Жанубий Корея олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларимиз ташкил этди. Улар орасида илк марта овоз берганларининг сони ҳам салмоқли бўлди.
Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу мамлакатдаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ижтимоий тармоқларида мобиль сайлов участкалари манзиллари мунтазам равишда ватандошларимизнинг эътиборига ҳавола қилиб борилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти сайлови 9 июль куни Жанубий Кореяда ташкил этилган 17-Сеул ҳамда 18-Кванжу сайлов участкаларида бўлиб ўтади.
СЕУЛ, 6 июль. /«Дунё» АА/.