Жанубий Кореяда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш якунига етди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

14-20 октябрь кунлари Жанубий Кореяда ҳам Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Жанубий Кореядаги ватандошларимизга кўпроқ қулайлик яратиш, уларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларидан тўла фойдаланишини таъминлаш мақсадида овоз бериш жараёни ушбу мамлакатнинг 14 та шаҳрида ўтказилди.
Хусусан, 17-Сеул сайлов участкаси ҳудудига кирувчи Инчҳон, Почон, Сувон, Пёнтек, Ансан, Тежон, Чинчон шаҳарларида, ҳамда 18-Кванжу сайлов участкаси ҳудудига кирувчи Чонжу, Ульсан, Пусан, Кимэ, Тэгу, Коже, Мокпо шаҳарларида муддатидан олдин овоз бериш Ўзбекистон Сайлов кодекси талаблари асосида, шунингдек, Жанубий Кореядаги бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда жорий этилган пандемия чекловлари ва санитария қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда уюштирилди.
Корея Республикасида бўлиб турган фуқароларимиз ушбу жараёнда фаол қатнашиб, Бош қомусимиз кафолатлаб берган овоз бериш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланди.
Сайловда иштирок этаётган фуқароларимизнинг аксариятини олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар ташкил этди. Улар орасида илк маротаба овоз берганлар сони ҳам кўпчиликни ташкил этди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Президенти сайлови 24 октябрь куни Жанубий Кореяда ташкил этилган 17-Сеул ҳамда 18-Кванжу сайлов участкаларида бўлиб ўтади.
/«Дунё» АА/.