Жанубий Кореядаги етакчи нашрлардан бири - «The Korea Post» журналининг Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига бағишланган махсус сони чоп этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, хусусан конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини хорижда кенг тарғиб қилиш ишлари доирасида мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Жанубий Кореядаги етакчи нашрларидан бири - «The Korea Post» журналининг Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига бағишланган махсус сони чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
«Янгиланган Конституция Учинчи ренессансни барпо этиш йўлида мустаҳкам пойдевор бўлади» умумий сарлавҳаси остида чоп этилган журналнинг махсус сонида 2022 йилда бошланиб, жорий йил 30 апрель куни «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми ўтказилиши билан якунланган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун- моҳияти, Конституция лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамалари, янги таҳрирдаги Бош қомусимизнинг моддалари «Инсон қадри учун» тамойили асосида қайта кўриб чиқилганлиги каби мавзуларда мақолалар чоп этилди.
Бундан ташқари, журнал саҳифаларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқоти ҳақидаги мақола ва ушбу учрашувдаги нутқи ҳам жой олган.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан янгиланган Конституциянинг 128-моддасига мувофиқ, муддатидан илгари Президент сайлови ўтказиш бўйича қарор қабул қилингани, давлат раҳбари томонидан бундай қарорга келиниши сабаблари ҳам кенг ёритилган.
Журнал Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Феннинг «The Korea Post» президенти ва асосчиси Ли Кёнг Шик билан интервьюси билан бошланган. Элчи ўз интервьюсида 30 апрель куни мамлакатимизда бўлиб ўтган референдум халқимизнинг якдиллиги ва ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён қилгани, референдум якунлари фуқароларимиз давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини кўрсатгани таъкидланган.
Янгиланган Конституцияни қабул қилиш учун аҳолимизнинг 90 фоиздан ортиғи овоз берди. Бу халқимиз Президентимизга ишончидан, мамлакатимизда олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатни қўллаб-қувватлаётганидан далолатдир. Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Бош қомуси Ватан тақдирини, фуқаролар фаровонлигини, ёшларнинг бугуни ва келажагини белгилаб берувчи мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, дейилади интервьюда.
Журналда республикамиздаги мутахассис ва экспертлар томонидан янгиланган Конституциянинг моддаларидаги ўзгаришларни ҳар бир соҳага дахлдор эканлиги ҳақида таҳлилий мақолалари ҳам чоп этилган.
Журнал президенти ва асосчиси Ли Кёнг Шикнинг маълум қилишича, журналнинг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони таҳририят томонидан Жанубий Корея вазирлик ва идоралари, компаниялари, ушбу мамлакатда аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг элчихона ва ваколатхоналарига ҳам тарқатилди.
СЕУЛ, 26 июнь. /«Дунё» АА/.