Жанубий Кореянинг Инха, Донгшин ва Сунчон университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар референдумда муддатидан олдин овоз берди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
«Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида» ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган умумхалқ рефрендумида Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган фуқароларимиз учун муддатидан олдин овоз бериш давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Хусусан, Инха, Донгшин ва Сунчон миллий университетида таҳсил олаётган талабаларимиз ҳам ўзларининг фуқаролик позицияларини намоён этгани ҳолда, Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёнида иштирок этди.
Талаба-ёшларимиз кўчма сайлов пунктида яратилган шароитларни юқори баҳолаб, уларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишлари борасида яратилган шароит ва қулайлик учун миннатдорлик билдиришди.
Яратилган имкониятлардан руҳланган ушбу олийгоҳда таҳсил олаётган юртдошларимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар. Жумладан, Сунчон миллий университети докторанти ҳамюртимиз Мафтуна Тошпўлатова қуйидаги фикр-мулоҳазаларини изҳор этди.
Хорижда бўлишимизга қарамай биз доим юртимиз сиёсий-иқтисодий ҳаётида рўй бераётган жараёнларни кузатиб борамиз. Бугун Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумнинг муддатидан олдин овоз беришда мазкур университетда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ҳам дарс жараёнларидан ажралмаган ҳолда янгиланаётган Бош қомусимиз учун овоз берди, - деди Мафтуна Тошпўлатова. -Ушбу олийгоҳда дунёнинг турли бурчакларидан келган мингдан ортиқ талабалар таҳсил олади. Уларнинг 200 га яқини ватандошларимиздир. Қувонарлиси, бу каби муҳим сиёсий тадбирларда иштирок этиш имконияти бизнинг университетимизда фақат ўзбекистонлик талабалар учун яратиб келинмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, халқимизнинг фаровон ҳаёти, дахлсизлиги, ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси учун мустаҳкам асос ва ишончли кафолат сифатида янгиланаётган Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдумда юртимиз фуқароларини фаол қатнашишга чорлаб қоламан.
Жанубий Кореяда муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
СЕУЛ, 26 апрель. /«Дунё» АА/.