Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Женева Ўзбекистон Президентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Женева Ўзбекистон Президентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда

Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 февраль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК) 46-сессиясининг юқори даражадаги сегментида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида илгари сурган ташаббуслари ва мамлакатимизда амалга оширилаётган демократлаштириш жараёнлари тўғрисидаги маълумотни катта қизиқиш билан кутиб олди.

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили Улуғбек Лапасов “Дунё” ААга халқаро ҳамкорликнинг Европа марказида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари муҳофазаси соҳасида қўлга киритаётган ютуқлари қандай баҳоланаётгани ҳақида сўзлаб берди.

— Ўзбекистон Президенти БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича нуфузли органи юқори минбаридан илгари сурган таклиф ва ташаббуслар анжуман иштирокчилари ва Женевадаги дипломатик ҳамжамият томонидан юқори баҳоланди, - деди дипломат. – Иштирокчи давлатларнинг алоҳида эътиборини Ўзбекистон Президенти ташаббусларининг БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват” ташаббуси билан мувофиқлиги ва мамлакатимизнинг ушбу ташаббусни тарғиб қилишда аъзо давлатлар билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлиги жалб қилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича дипломатия йўналишида улкан ютуқларга эришди. Ўтган йили БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига бўлиб ўтган сайлов натижалари буни яққол намойиш этди. Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари орасида энг кўп овоз тўплагани мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини рағбатлантириш, ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги тан олинаётганини кўрсатди.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар янги йилда ҳам изчил давом эттирилишини таъкидлади.

Бугунги кунда мамлакатимизда демократия ва инсон ҳуқуқларининг замонавий мезонларига жавоб берадиган барқарор сиёсий тизим яратилди. Барча даражадаги қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари фаол ишламоқда. Энг муҳими, жамиятда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат қарор топмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ушбу йўналишда амалга оширилаётган изчил ва тизимли ислоҳотлар халқаро шериклар томонидан ҳам эътироф этилмоқда ва амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимиз тажрибаси халқаро ҳамжамият учун фойдали бўлиши мумкин.

Яқинда Ўзбекистоннинг диний эркинликлар соҳасидаги махсус кузатув рўйхатидан чиқарилиши, шунингдек, «Меҳр-3» операцияси ўтказилгани, бунинг натижасида Суриядан ўз ҳуқуқ ва эркинларидан маҳрум бўлиб қолган аёллар ва болалар мамлакатимизга қайтарилгани бунинг ёрқин мисолидир.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатга, шу жумладан, БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та ихтиёрий протоколига қўшилган бўлиб, мунтазам равишда уларнинг бажарилиши тўғрисида миллий ҳисоботларни Кенгаш ва шартномавий органларга тақдим этиб келмоқда.

Ўзбекистон ИҲК ташкил этилиши жараёнида ташаббускор мамлакатлардан бири сифатида мазкур Кенгаш билан у ташкил топгандан буён самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Жорий йил мамлакатимизнинг Кенгашга аъзолигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг Женевадаги дипломатик ваколатхонаси ташкилот кун тартибидаги барча масалалар бўйича Котибият ва аъзо давлатлар билан ўзаро алоқаларни сезиларли даражада фаоллаштирди.

Кенгаш махсус маърузачилар, махсус вакиллар, мустақил экспертлар ва муайян мамлакатларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ тематик масалаларни кузатадиган, тадқиқотлар олиб борадиган, маслаҳат берадиган ва жамоат ҳисоботларини тақдим этадиган ишчи гуруҳлардан иборат БМТнинг махсус процедуралари билан фаол ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон очиқ ва амалий ички ва ташқи сиёсат самарасида БМТ махсус процедуралари билан ҳамкорликда нисбатан қисқа вақт ичида сезиларли ютуқларга эришди, 2017 йилда БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид, 2019 йилда Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачи Диего Гарсия-Саян ташрифлари мувафаққиятли амалга оширилди.

ИҲКга аъзолик мазкур тузилма Котибияти билан яқин ҳамкорликни талаб қилади. Котибият вазифаларини БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси бажаради.

Олий комиссар бошқармаси, шунингдек, ИҲК ва бошқа шартномавий органларнинг барча махсус процедуралари (махсус маърузачилари) учун котибият вазифасини бажаради, БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ахборот-маърифий ва таълим фаолиятини мувофиқлаштиради.

Олий комиссар ва унинг бошқармаси фаолиятининг йўналишлари кенг бўлиб, уларга ўлим жазоси, қийноқлар, глобаллашув, бизнес ва инсон ҳуқуқлари, миграция, терроризм, ирқчилик, болалар, арзон уй-жойлар, соғлиқни сақлаш, ОИТС ва бошқа фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар киради.

Мамлакатимиз Олий комиссар бошқармаси ва унинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан очиқ ва конструктив ҳамкорлик қилмоқда.

Бу Олий комиссар бошқармасининг сўнгги йиллик ҳисоботида кўрсатиб ўтилди ҳамда унда Ўзбекистон билан муносабатларнинг ижобий динамикаси қайд этилди.

Умуман олганда, республиканинг БМТнинг мазкур нуфузли тузилмаси фаолиятида иштирок этиши мамлакатимизнинг инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашга, халқаро ва миллий инсон ҳуқуқлари тизимини мустаҳкамлашга қаратилган эътиборини яна бир бор кенг намойиш этишга имкон беради.

Давлатимиз раҳбари нутқининг асосий мазмунига қайтиб, шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Президенти халқаро ҳамжамиятга инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш янги Ўзбекистонни ислоҳ қилишда марказий роль тутиши, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳамда ишбилармонлик ҳаётида аёлларнинг ролини ошириш демократик фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири экани тўғрисида аниқ фикр билдирди.

Шу маънода, Женевадаги халқаро ташкилотлар Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия фаолияти самарадорлигини эътироф этмоқда.

Ўзбекистон Президенти алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга эътибор қаратди ва мамлакатимиз яқинда БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишини айтди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг эътиборини БМТ ҳомийлигида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ишлаб чиқиш орқали ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу соҳадаги мавжуд бўшлиқни тўлдириш муҳимлигига қаратилди. Ёшлар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарблиги Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этишига ҳам асосланади.

БМТ институтлари билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида Олий комиссар бошқармаси билан яқин ҳамкорликда БМТнинг «Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб глобал форум ўтказиш таклиф қилинди.

Мамлакат Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Жаҳон банки билан мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш соҳасида келгусида ҳамкорлик қилишга содиқлиги эълон қилинди. ХМТ Бош директори Гай Райдер Ўзбекистоннинг мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳоламоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Женевадаги халқаро инсон ҳуқуқлари институтлари Ўзбекистоннинг бу борада барча мандатга эга барча вакилларнинг мамлакатга ташриф буюриши учун таклифнома юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ниятини ижобий баҳолади.

Ўзбекистоннинг Женевадаги дипломатик ваколатхонаси давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган барча халқаро ташаббусларни ижросини таъминлашни устувор вазифа деб билади.

Дипломатик миссия аллақачон Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, Пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш тўғрисидаги махсус резолюцияси лойиҳаларини ишлаб чиқишни бошлаб юборган ва мамлакатимизнинг ИҲКга аъзолиги доирасидаги вазифаларни амалиётга тадбиқ этиш борасидаги барча керакли дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

/«Дунё» АА/.