Женевада «Ғалаба боғи фалсафаси» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий миссияси хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда Женевадаги халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида академик Акмал Саидовнинг ֿ«Ғалаба боғи фалсафаси» китобининг тақдимотини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси билан яратилган мазкур ёдгорлик мажмуасининг тарихи, мазмуни ва аҳамиятига бағишланган китоб билан танишди.
Шунингдек, меҳмонларга ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Буюк ғалабага қўшган ҳиссаси ва жангларда иштирок этган ҳамда фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимиз хотирасини абадийлаштириш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Дипломатия ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон раҳбариятининг фашизм устидан қозонилган Буюк ғалабада ўзбек халқининг қаҳрамонлик ҳиссасини абадийлаштириш ва келгуси авлодларга етказиш борасидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берди.
«Ғалаба боғи»даги ҳарбий техника ва қурол-яроғлар кўргазмаси, шунингдек, уруш йиллари руҳидаги окоплар, темир йўл вокзали, дала ошхоналарининг бадиий композициялари билан боғлиқ маълумотлар қизиқиш уйғотди.
Тақдимотда иштирок этган меҳмонлар боғ экспозициясига алоҳида «Кўз ёши» мажмуасининг киритилиши ҳар бир кишига уруш даҳшатини ва тинчликнинг бебоҳа қадрини ҳис қилиш имконини бераётганини таъкидлади. Айниқса, урушда беш ўғлидан айрилган она хотирасига бағишланган «Матонат мадҳияси» ёдгорлиги ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
Тадбир иштирокчиларида, шунингдек, 33 жилдлик «Хотира» китоби ҳам алоҳида қизиқиш уйғотди.
ЖЕНЕВА, 21 июль. /«Дунё» АА/.