Женевада бўлиб ўтаётган Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 6-йиғилишида савдо режимининг барча жиҳатларига тааллуқли 10 дан ортиқ янги ҳужжатлар кўриб чиқилмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегация Женева шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, шу вақтга қадар ташриф кун тартиби бўйича халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.
Хусусан, 14 март куни Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан музокаралар ўтказди.
Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш масалалари, жумладан, жорий йилнинг 14-15 март кунлари Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди. Мамлакатимизнинг Ташкилотга аъзо бўлишини жадаллаштириш мақсадида ЖСТга аъзо барча давлатлар билан товар ва хизматлар бозорларига кириб бориш юзасидан икки томонлама музокараларни фаоллаштириш ва уларнинг якунлари бўйича тегишли баённомаларни имзолаш зарурлиги қайд этилди.
ЖСТ Бош директори Ўзбекистон ҳукуматининг республиканинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасидаги саъй-ҳаракатларини, шу жумладан, йирик аъзо давлатлар билан икки томонлама музокаралар олиб бораётганини олқишлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг фаол ташаббускорлиги туфайли Ташкилот билан ҳамкорлик ижобий динамикага эга бўлди.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 6-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 2 кун давомида бўлиб ўтадиган мазкур йиғилишда республика савдо режимининг барча жиҳатларига тааллуқли 10 дан ортиқ янги ҳужжатлар кўриб чиқилади.
«Дунё» АА