Женевада Наврўз айёми нишонланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг Доимий ваколатхонаси Озарбайжон, Афғонистон, Ҳиндистон, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия дипломатик миссиялари билан биргаликда Наврўз байрамини онлайн шаклда нишонлаш тадбирини ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Анжуманда Женевада жойлашган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, Швейцария оммавий ахборот воситалари, жамоат ва маданият ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
БМТнинг Женевадаги бўлими Бош директори Татьяна Валовая онлайн-байрам иштирокчиларига мурожаат йўллади. У Наврўз умид ва янгиланиш рамзи эканини, бағрикенглик, ҳурмат, ўзаро англаш ва турли халқлар ўртасидаги яхши қўшничиликнинг умуминсоний қадриятларини тарғиб қилишини таъкидлади. Ушбу байрам БМТ томонидан тан олиниб, ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Тан, Халқаро электралоқа уюшмаси бош котиби Хоулинь Чжао ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам ўз табрикларини йўллади.
Ташкилотчи давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ушбу баҳор байрами ҳар бир мамлакат ва оилага тинчлик, осойишталик, куч-қувват ва фаровонлик олиб келишини тилади.
Онлайн-тадбирда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида маълумот тақдим этилди.
Ўзбекистонда Наврўзни тантаналарига бағишланган видеоролик намойиш этилди.
«Дунё» АА