Женевада ўтказилган фестивалда Ўзбекистон миллий стенди БМТга аъзо давлатлар орасида иккинчи ўринни эгаллади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон дипломатия миссияси томонидан БМТнинг Женевадаги бўлинмаси қароргоҳида маданий мерос ва миллий таомлар экспозицияси ҳамда мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир БМТ ҳомийлигида ҳар йили ўтказиладиган «Bazaar-2021» фестивали доирасида уюштирилди. Бу йилги кўргазма «Тенг ҳуқуқлилик, тенг имкониятлар ва барча учун тенг масъулият» шиори остида ўтказилди.
Ўзбекистон миллий стендига БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси Бош директори Татьяна Валовая, дипломатия корпуси раҳбарлари ва ходимлари, Швейцария жамоат, сиёсий ва ишбилармон доиралари, халқаро ташкилотлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрди.
Татьяна Валовая Ўзбекистоннинг бой тарихий меросига, шунингдек, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари ва миллий ўзбек ошхонаси таомларига юқори баҳо берди.
Фестиваль иштирокчилари ўзбек ҳунармандларининг асарлари, турли хил миллий кийим-кечаклар, матолар, эсдалик совғалари ва сопол буюмлар билан танишиш имконига эга бўлди. Меҳмонлар Ўзбекистон сайёҳлик имкониятлари ва мамлакат раҳбарияти томонидан ушбу соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар билан танишди.
«Bazaar 2021»нинг меҳмонлари ва иштирокчи давлатларни баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий стенди 70 иштирокчи мамлакат орасида 2-ўринни эгаллади.
Кўргазма давомида Ўзбекистон павильони иштирокчилар ва меҳмонларнинг диққат марказида бўлди. Кўплаб меҳмонлар ўзбек миллий таомлардан татиб кўрди, юртимизга сафар қилиш истагини билдирди.
/«Дунё» АА/.