Женевада Ўзбекистоннинг валюта рискини бошқариш ва қарз барқарорлиги бўйича тажрибаси тақдим этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича 14-конференцияси (ЮНCТАД) ҳамда Қарзларни бошқариш ва молиявий таҳлил тизими бўйича маслаҳат гуруҳи йиғилиши доирасида валюта рисклари ва қарз барқарорлиги масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон, Бразилия, Парагвай, Ямайка ва Мозамбик вакиллари асосий маърузачи сифатида иштирок этди.
Анжуман давомида валюта риски ва қарз барқарорлиги ўртасидаги боғлиқлик, давлат қарзини бошқариш йўллари муҳокама қилинди.
Интерактив мулоқот давомида иштирокчилар қарз барқарорлиги учун муҳим бўлган давлат қарз портфелларида валюта рискини бошқариш муҳимлигини таъкидладилар. Хусусан, Бразилия ва Парагвай вакиллари ўз мамлакатларининг ташқи омиллар таъсирида заифликни камайтириш ва давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш бўйича тажрибаси билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон вакили ўз нутқида, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, валюта-кредит операцияларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Хусусан, Ўзбекистонда 2024 йилда капитал бозорини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришилгани тадбир иштирокчилари томонидан юксак баҳоланди. Республикада миллий валютадаги облигациялар чиқаришни кўпайтириш, миллий валютада молиялаштиришни ошириш борасидаги муваффақиятли ишлар, шунингдек, Капитал бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда эришилган ютуқлар алоҳида қайд этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон томонининг маҳаллий облигациялар бозорини мустаҳкамлаш, молиявий барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи сўмдаги воситаларга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни рағбатлантириш йўлини давом эттириш қатъий нияти яна бир бор тасдиқланди.