Жорий йил 1 августдан эътиборан иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори ошади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг «жорий йил 28 июль куни қабул қилинган “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига биноан Ўзбекистонда 1 августдан зарур иш стажига эга бўлмаган кексаларга бериладиган нафақа миқдори 535 минг сўмдан 568 минг сўмга оширилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Адлия вазирлиги маълумотига таянган ҳолда.
Бу ўзгариш боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун тўланадиган миқдорга ҳам тааллуқлидир.
Ўзбекистонда 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 980 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори 330 000 сўм этиб белгиланган эди. Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилган.
«Дунё» АА