Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар йилнинг куз фаслида “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказилади

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар йилнинг куз фаслида “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказилади

2022 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар йили ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказилади.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг шу ҳақдаги таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди. Унда қайд этилганидек, мазкур халқаро ҳафталикнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш, Ўзбекистон заминини дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида намоён қилиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг юқори эътирофларига сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини юксалтириш билан изоҳланади.
Халқаро ҳафталик доирасида ҳар йили Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда диний китоблар, диний уламоларнинг асарлари ва Ўзбекистонда чоп этилган Қуръони карим ҳамда мавзуга доир сувенир маҳсулотлари кўргазмалари, “Кунгил оҳанглари” фестивали, “Замонавий исломий меъморчилик” ҳамда “Ислом ҳаттотлиги ва наққошлик” кўргазмалари, “Миллий либослар кўргазмаси”, “Ҳалол таомлар фестивали”, “Ҳалол туризм” конференцияси, “Ислом иқтисодиёти” давра суҳбати, зиёрат туризмини ривожлантиришга оид семинарлар, илмий-амалий анжуман ва маърифий-маданий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, мазкур тадбирлар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида атрофлича ёритилиши назарда тутилган ҳолда матбуот анжуманлари ва брифинглар ташкил этилиши ҳам белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорида Халқаро ҳафталик ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, уларда хорижлик нуфузли экспертлар, мутахассислар ва ОАВлари вакилларининг иштирокини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ва Ички ишлар вазирликлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси ва бошқа мутассадди идора ҳамда ташкилотларга тегишли вазифалар юклатилган.
Дунё АА