ЖССТ томонидан юборилган инсонпарварлик юкининг навбатдагиси етиб келди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси Бирдамлик ва «COVID-19»га жавоб бериш глобал жамғармаси орқали ташкилот бош қароргоҳи томонидан харид қилинган инсонпарварлик юкининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга етиб келди.
Ушбу инсонпарварлик юкининг умумий қиймати 300 минг долларга тенг. ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган ёрдам таркибида 500 та кислород концентраторлари бўлиб, юк бу сафар Истанбул рейси орқали етказиб берилди. Ҳафтанинг охирида лаборатория ишлари учун зарур бўлган материаллардан иборат юкнинг яна бир қисми келиши кутилмоқда.
– Керакли асбоб-ускуна ва ҳимоя воситаларини етказиб бериш Ўзбекистонга кўрсатилаётган кўмакнинг бир қисмидир, – дейди ЖССТнинг Ўзбекистондаги вакили доктор Лиан Куппенс. – Булардан ташқари, ЖССТ шифокорлар, ҳамширалар, бошқа тиббий ходимлар малакасини оширишга, лаборатория ходимларини ўқитишга, халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда даволаш протоколларини тузишда кўмаклашишга, коронавирус инфекцияси тўғрисидаги доимий равишда янгиланиб бораётган халқаро ахборотни эркин олиш имкониятини таъминлашга катта эътибор қаратмоқда.
Маълумот учун: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тошкентга инсонпарварлик юкларини жўнатишни мунтазам равишда амалга оширяпти. Июль ойида мамлакатимизга умумий қиймати 4 миллион доллардан ортиқ бўлган юклар жўнатилди. Ўз ичига юз учун 619 400 та ҳимоя қалқончаси ва 2 176 000 дона жарроҳлик ниқобини олган биринчи партия 8 июлда етиб келди. 17 июлда эса тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари қабул қилинди. Шунингдек, 24 июлда ҳам пойтахтга 38 400 дона тест-тизимлари ва бошқа лаборатория асбоб-ускуналари етказиб берилганди.
Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги расмий саҳифасида хабар берилишича, асбоб-ускуналар ва ҳимоя воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига тақдим қилинган.
ЎзА