ЖССТ ва ЮНИСEФ коронавирусга қарши курашда Бирдамлик жамғармаси орқали ҳамкорлик қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 7 апрель. /«Дунё» АА/. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ўртасида COVID-19 га қарши ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишув имзоланди. Мазкур ҳамкорлик БМТ ва Швейцариянинг “Swiss Philanthropy Foundation” жамғармаси кўмагида асос солинган Бирдамлик жамғармаси доирасида амалга оширилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу келишувга кўра, 127 миллион доллардан ортиқ жамғарма маблағининг дастлабки қисми ЮНИСEФ нинг дунёда ҳимояга муҳтож болалар ва маҳаллий жамоалар билан ишлашга қаратилган фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.
– Янги турдаги коронавирус COVID-19 мисли кўрилмаган пандемия бўлиб, унга қарши шошилинч чоралар кўриш учун фавқулодда глобал бирдамлик талаб қилинади, – деди ЖССТ бош директори, доктор Тедрос Адҳаном Гебреесус. — БМТ Болалар ташкилотининг Бирдамлик жамғармасига қўшилганидан мамнунмиз. Унинг маблағларни жалб этиш ва дастурларни амалга ошириш борасидаги катта тажрибаси инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилади.
Жамғарма маблағлари COVID-19 нинг олдини олиш, аниқлаш ва даволаш бўйича маҳаллий органлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда зарур асбоб-ускуналар билан таъминлашга сарфланади. Бу мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш имкониятини кенгайтиради. Вируснинг хотин-қизлар ва болаларга ижтимоий таъсирини камайтиришга ёрдам беради.
– Муҳим фавқулодда чораларни талаб этувчи бугунги кунда дунё ҳамжамияти, хусусан, жисмоний шахслар, корпорациялар, фондлар, ҳукуматлар ва бошқа ташкилотларни ҳамкорликка чақирамиз, – деди ЮНИCEФ Ижрочи директори Генриетта Фор. – БМТ Болалар ташкилотининг Бирдамлик жағармасига қўшилгани кишига мамнуният бағишлайди. Бу соғлиқни сақлаш ва санитария тизимини такомиллаштириш бўйича ҳаракатларимизни фаоллаштиришга, энг муҳтож оилаларни коронавирусдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Жамғармага тўпланган маблағлар глобал жавоб чоралари режасига мувофиқ сарфланади.