Зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда «Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро «давра суҳбати» ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълум қилишича, «давра суҳбати»да иштирокчиларга Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг қонунчилик ва институционал асослари, юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.
Ўзбекистонни Ислом цивилизация маркази сифатида тарғиб қилишнинг аҳамияти, зиёрат туризмини ташкил этишда логистика масалалари ва янги йўналишлар ҳамда COVID-19 пандемияси даврида туризм соҳасида фаолият юритиш шартлари каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.
2021 йилда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этиладиган тадбирлар, Мир Араб мадрасаси ташкил этилганлигининг 500 йиллигига бағишланган халқаро конференцияга тайёргарлик, Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасига оид анжуманга тайёргарлик ишлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Халқаро форум доирасида Франция, Малайзия, Россия, Озарбайжон каби хорижий мамлакатлар мутахассислари ҳам сўзга чиқиб, хориж тажрибаси ҳамда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга оид фикрларини билан ўртоқлашди.
/«Дунё» АА/.