ИССВда Ўзбекистонда хорижий қурилиш ва тоғ-кон техникасининг бутловчи қисмларини таъмирлаш ҳамда тиклаш марказини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди
Кеча инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов « Zeppelin International AG » компанияси бошқаруви раиси Франк Янас билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, « Zeppelin International AG » компанияси 1950 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда у дунёнинг 43 давлатида фаолият юритади, йиллик савдо айланмаси 3,7 миллиард еврони ташкил этади. Корхона Cатерпиллар русумли техника воситаларининг Ўзбекистондаги расмий эксклюзив дилери ҳисобланади. 2022-йил май ойида Тошкентда йирик тугунли усулда автомобил йиғиш бўйича Cатерпиллар заводи ишга туширилди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистонда Cатерпиллар ускуналари бутловчи қисмларни таъмирлаш ва тиклаш Марказини ташкил этиш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди.
Музокаралар якунида унинг иштирокчилари икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги навбатдаги тадбирларни ҳамда қисқа ва ўрта муддатли истиқболда амалга ошириладиган устувор вазифаларни белгилаб олди.
« Дунё » АА