Мамлакатимизда сўнгги 5 йил давомида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони қанчага кўпайгани маълум қилинди
Республикамизда 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, хорижий инвестиция иштирокида рўйхатдан ўтган корхоналарнинг сони 17735 та ни ташкил этди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА мухбири.
Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотига кўра бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробарга ошган.
Бу кўрсаткичнинг беш йил давомидаги ўсувчанлиги қуйидагича :
2019 йилда – 9844 та,
2020 йилда – 11807 та,
2021 йилда – 13590 та,
2022 йилда – 15159 та,
2023 йилда – 17735 та.
« Дунё » АА