Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Мўғулистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан бугун давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.