Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи Самарқанддаги Конгресс маркази боғида дарахт экдилар
Ўзбекистон-Иордания саммити якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқанддаги Конгресс маркази боғида эман экдилар.
Маросим Ўзбекистон-Иордания муносабатларида янги давр бошланаётгани ҳамда етакчиларнинг халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга интилиши рамзи бўлди.