ТИВда Европа Иттифоқи элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Кристиан Чобану билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, урашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш, кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда 2026 йилга мўлжалланган қўшма иш режаси муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ТИВнинг тегишли бўлимлари ўртасида сиёсий ва консуллик маслаҳатлари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия мажлислари ҳамда халқаро автомобиль ташишлари бўйича қўшма комиссия йиғилишларини ўтказиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг барча соҳаларида фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.