Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ёзеф Сикела билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Тошкентда Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари, Ёзеф Сикела жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. –Мулоқотимизда Ўзбекистон — Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг жадал ривожланиб бораётганини қайд этдик. Савдо, « яшил » иқтисодиётга ўтиш, рақамлаштириш, транспорт боғлиқлик ҳамда инсон капиталини ривожлантириш каби соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни кенгайтиришга интилишимизни таъкидладик.

Биз стратегик мулоқотни янада мустаҳкамлашга, амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга ҳамда барқарор ривожланиш ташаббусларини илгари суриш орқали минтақаларимизда тинчлик ва фаровонликка ҳисса қўшишга тайёр эканлигимизни билдирдик".