Ўзбекистон Президенти Ашхободдаги халқаро форумда иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бугун Ашхободда Халқаро тинчлик ва ишонч йили, Халқаро бетарафлик куни ва Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллигига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф давомида Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.