Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Расмий ташриф билан бугун Токио шаҳрига келган Президент Шавкат Мирзиёевни Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз қизғин кутиб олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси улар билан суҳбатлашди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртдошларимизнинг орзу-умидлари, мақсад ва режалари ҳақида очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди.

Президентимиз ватандошларимизга иши ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, улар кунчиқар юртда орттирган билим ва тажрибалар Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.