Бахтиёр Саидов : Ҳиндистон билан ҳамкорлигимиз барча йўналишларда ижобий ва жадал суръатларда ривожланмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳамкорлигимиз барча йўналишларда ижобий ва жадал суръатларда ривожланмоқда. Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама форматларда 2026 йилга мўлжалланган Ўзбекистон–Ҳиндистон алоқаларининг кун тартиби юзасидан атрофлича фикр алмашдик.

Йил давомида кутилаётган кўплаб истиқболли натижалар халқларимиз манфаатларига хизмат қилишига ишонамиз”.