ТИВда Хитой элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов кеча Хитой элчиси Юй Цзюнь билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов кеча Хитой элчиси Юй Цзюнь билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда ўзаро ташрифлар юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ушбу тадбирларни ташкил этиш учун яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.