Тошкентда ШҲТ МАТТ Кенгаши йиғилиши бошланди
Бугун пойтахтимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг 45-йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбирлари.
Йиғилиш ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасида бўлиб ўтмоқда. Минтақавий хавфсизлик ва терроризмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар – Беларус, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этмоқда.