Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар
For consular and visa issues, please contact the Embassy of the Republic of Uzbekistan in Berlin:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
Hotline of the Ministry of Foreign
Affairs of Uzbekistan:
+998 71 233 28 28
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Саид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Аракчи жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Минтақавий хавфсизлик ва долзарб халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдик, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, барча масалаларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидладик.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги анъанавий дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли йўналишларда алоқаларимизни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдик.
Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдик”.