Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Кишлок хўжалиги ва агроинновациялар сохасидаги халкаро хамкорлик озик-овкат хавфсизлигини таъминлашга хизмат килмокда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Кишлок хўжалиги ва агроинновациялар сохасидаги халкаро хамкорлик озик-овкат хавфсизлигини таъминлашга хизмат килмокда

Дунёда содир бўлаётган геосиёсий ўзгаришлар даврида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биргаликда чораларни кўриш дунёдаги нуфузли халқаро институтлар, шу жумладан, Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг 7-учрашуви кун тартибидан муҳим ўрин олди.

Халқаро ҳамкорликнинг ушбу долзарб йўналиши ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бўлим бошлиғи Набижон Қувондиқов ва мазкур бошқарма иккинчи котиби Муроджон Мустафоев “Дунё” ААга ўз қарашларини тақдим этди.

Қуйида ушбу мақола матни келтирилмоқда.

“Сўнгги йилларда Ўзбекистон ўз миллий манфаатларига асосланган прагматик, конструктив ва фаол ташқи сиёсат олиб бормоқда. Янги Ўзбекистоннинг замонавий ташқи сиёсати дунёда ва минтақада шиддат билан ўзгараётган вазият ҳамда республикамизда олиб борилаётган кенг кўламли туб ислоҳотлардан келиб чиқиб шаклланмоқда. Ўзбекистон олиб бораётган янги ташқи сиёсат бугунги кунда мамлакатимизнинг нафақат дунё давлатлари билан икки томонлама, балки кўп томонлама муносабатларини ҳам янги босқичга олиб чиқмоқда. Бу, ўз навбатида, барча соҳаларда хорижлик шериклар билан ўзаро манфаатли ва самарадор алоқалар ўрнатилиши ва ривожланишига замин яратмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан халқаро ва минтақавий ташкилотлар – БМТ, ШҲТ, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ), Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) доирасида илгари сурилган салмоқли ғоялар ва таклифлар амалиётда ўз ифодасини топмоқда. Шу ўринда, давлатимиз раҳбари томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида илгари сурилган ташаббуслар муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, 2021 йил 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ самитида Ўзбекистон 2021-2022 йилларга ШҲТдаги раисликни қабул қилиб олди. Мамлакатимизнинг Ташкилотдаги раислиги доирасида Ўзбекистон ШҲТга фаол ташаббускорлик руҳини олиб кириб, қатор муҳим таклифларни илгари сурмоқда ҳамда барча турли даражадаги тадбирларни юқори савияда ташкил қилмоқда.

Шулар қаторида, жорий йил 24-25 июль кунлари Тошкент шаҳри Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг 7-учрашувига мезбонлик қилди. Ушбу тадбир доирасида “Серқуёш Ўзбекистон” номи остида мева-сабзавотлар ярмаркасининг ташкил этилгани мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дунё давлатларига яна бир бор намойиш этиш имкониятини берди.

Тадбир давомида ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари томонидан “Ақлли қишлоқ хўжалиги ва агроинновацияларни жорий этиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик концепцияси” лойиҳасини кўриб чиқилди. Ҳужжат лойиҳаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд саммитида ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари томонидан қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур концепция ШҲТ маконида аграр соҳага инновацион технологияларни кенг жалб қилиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича ўзаро тажриба алмашишни назарда тутади.

Охирги йилларда пандемиянинг салбий оқибатлари натижасида юзага келган иқтисодий қийинчиликлар, товарларни “ишлаб чиқариш – етказиш” занжирининг узилишлари, халқаро муносабатлар тизимининг кескин ўзгаришига сабаб бўлаётган геосиёсий жараёнлар, шунингдек, ортга қайтариб бўлмайдиган даражага етиб келган экологик муаммолар, иқлим ўзгариши ҳамда ер юзида чўллашиш жараёнларининг тезлашиши бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиб, айрим давлатларда ҳатто очарчилик хавфини юзага келтирмоқда.

Айнан шундай мураккаб даврда ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари йиғилишининг Ўзбекистонда ўтказилгани ШҲТ давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтарибгина қолмай, балки бутун минтақада мавжуд бўлган озиқ-овқат билан боғлиқ муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш ва уларга ўзаро мақбул ечимлар топишда алоҳида ўрин тутади.

Шу ўринда, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан эълон қилинган айрим рақамларга мурожаат қилиш эътиборга молик. ФАО маълумотига кўра, бугунги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда озиқ-овқатларнинг халқаро савдоси учун жами ер ресурсларининг 37 фоизи ҳамда сув манбаларининг 29 фоизи сарфланади. Агар айрим минтақалардаги кескин сув танқислиги, қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерларнинг камлиги ҳамда чўллашиш жараёнининг тезлашиб бораётганлигини инобатга олсак, глобал ҳамда минтақавий даражадаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мукаммал ишловчи аграр тизимни яратиш ҳаётий зарурат эканлиги яққол кўзга ташланади.

ФАО Бош директори Цюй Дунъюй 2022 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бозор муносабатларидаги ўрни бўйича эълон қилган ҳисоботида самарали савдо-сотиқ бутун дунё бўйича озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ва аҳоли турмуш-тарзини яхшилашга хизмат қилувчи муҳим драйвер эканлигини таъкидлайди. Бундан ташқари, савдо-сотиқ алоқаларини ривожлантириш озиқ-овқат таъминоти тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш билан бир қаторда, танқис ҳисобланган табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишга, шунингдек, замонавий технологияларнинг кенг ёйилишига шароит яратади.

БМТ маълумотига кўра, икки йил ичида озиқ-овқат таъминотидан азият чекаётганлар сони икки баравар кўпайди, пандемиядан олдинги 135 миллиондан 276 миллионга етди. Бугунги кунда баъзи ҳудуларда бўлаётган сиёсий зиддиятлар, қуролли тўқнашувлар ва урушлар натижасида ушбу рақамлар 323 миллиондан ошиб кетган. Қайта тикланмайдиган табиий ресурсларнинг чекланганлиги озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини янада кескинлаштирмоқда.

Ҳозирги кунда ШҲТ дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилот ҳисобланади. Унга аъзо мамлакатларнинг умумий ҳудуди 34 миллион квадрат километрдан ошади. Бу Евроосиё қитъаси ҳудудининг 60 фоиздан ортиғи, дегани. ШҲТ мамлакатларининг умумий аҳолиси 3,2 миллиард кишини ташкил этади, бу эса, дунё аҳолисининг қарийб ярмидир.

Ташкилот 8 та доимий аъзо давлатни, 4 кузатувчи ва 9 мулоқот бўйича 9 шерик давлатни ўз атрофига бирлаштирган. 21 мамлакатдан иборат “ШҲТнинг катта оиласи” уч қитъани – Осиё, Европа ва Африкани қамраб олган. Шу билан бирга, бошқа мамлакатларнинг ушбу тузилма билан у ёки бу форматда ўзаро ҳамкорликка бўлган қизиқиши тобора ўсиб бормоқда.

ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиётининг умумий ҳажми қарийб 20 триллион АҚШ долларини ташкил этади, бу ташкилот тузилган пайтдагидан қарийб 13 баробар кўп. Ташкилот макони дунёдаги энг кенг истеъмол бозорини англатади. Бугунги кунда ШҲТ аъзоларининг умумий ялпи ички маҳсулоти умумжаҳон кўрсаткичларининг қарийб ¼ қисмига етди. 2030 йилга бориб бу рақам жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 35-40 фоизигача ортиши мумкин.

Пандемиянинг салбий оқибатлари давлатларнинг иқтисодий фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини барқарор ривожлантириш учун жиддий муаммога айланди. Бугунги кунда бутун дунёда миллионлаб одамларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва турмуш тарзи ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро савдосига боғлиқ.

Қишлоқ аҳолисининг улуши 52,6 фоизни, яъни қарийб 1,7 миллиард кишини ташкил этувчи ШҲТ мамлакатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарувчидан харидорга етказишда қатор муаммоларга дуч келди. Пандемия давом этаётган бир шароитда давлатларимиз аҳолисини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш масалалари долзарблигича қолмоқда.

Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо айирбошлаш ва инвестицияларни ривожлантиришга қаратган. Янги бўшлиқларнинг олдини олиш ҳамда ишдан чиққан ишлаб чиқариш занжирлари ва кооперация алоқаларини тиклаш, ҳимоя тўсиқларини бартараф этиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш стандартларини уйғунлаштириш, шунингдек, ШҲТга аъзо мамлакатлар бозорларига тенг киришни таъминлаш бўйича ишларни давом эттириш зарур.

Яшил инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ ҳудудларини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятини яратиш мамлакатларимиз экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашади.

Шубҳасиз, бугунги кунда рақамли технологияларни ривожлантириш истиқболли йўналишлардан бирига айланди. Ҳозирги шароитда жаҳон савдоси трансчегаравий электрон озиқ-овқат савдосини энг юқори даражага олиб чиқди. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, рақамли иқтисодиёт жаҳон савдосининг қарийб 20 фоизини ташкил қилади ва 2025 йилга келиб унинг ўсиши 25 фоизгача етиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, 2019 йилда Хитойнинг Янглин шаҳрида қишлоқ хўжалиги технологиялари алмашинуви ва ўқитиш учун ШҲТнинг кўргазмали базаси ташкил этилганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Қисқа вақт ичида олиб борилган қизғин фаолият натижасида ШҲТ базасини Ташкилот маконида замонавий “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни яратиш учун янги имкониятларни шакллантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, электрон тижоратни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш бўйича қўшма юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорликнинг истиқболли кўп томонлама платформаси сифатида кўрсатишга имкон берди.

Шу аснода, қишлоқ хўжалиги соҳаси ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлигининг энг жадал ривожланаётган йўналишларидан бирига айланиб, Ташкилот аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларида қишлоқ хўжалигига катта аҳамият берилмоқда. Ҳозирги кунда Ташкилот доирасида 2010 йил Тошкент саммитида имзоланган ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ва 2018 йил Душанбе шаҳрида ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари йиғилишида қабул қилинган ШҲТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастури асосида агросаноат мажмуасини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Шу ўрнида, ШҲТ давлатлари жаҳон озиқ-овқат бозорини мустаҳкамлаш, экологик тоза ва органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига инновациялар киритиш каби вазифаларни ҳал этишда Ташкилотнинг ролини янада кучайтириш тарафдори эканлигини қайл этиш жоиз. Ушбу вазифани бажаришда Ўзбекистон томонидан таклиф этилаётган ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида «ақлли» қишлоқ хўжалиги ва агроинновацияларни жорий этиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик концепцияси алоҳида ўрин тутади.

ШҲТ давлатларида қишлоқ хўжалигига агроинновациялар ва замонавий технологияларни жорий этиш, агросаноат мажмуасининг барча субъектларининг малакасини ошириш, шунингдек, замонавий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш юзасидан минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича муносабатларни йўлга қўйиш ушбу Концепциянинг асосий вазифаларидандир.

«Ақлли» қишлоқ хўжалиги тушунчаси – бу меҳнат унумдорлигини оширадиган, ишлаб чиқариш таннархини камайтирадиган ва аграр сектор барқарорлигини оширадиган илғор техник ва рақамли ечимлардан (шу жумладан ишлаб чиқаришни интеграциялашган автоматлаштириш ва роботлаштириш, катта маълумотларни қайта ишлаш тизимлари, машиналарни ўрганиш ва сунъий интеллект) фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларига асосланган қишлоқ хўжалигини англатади. Агроинновация эса агросаноат мажмуасида фойдаланишга киритилган янги ёки сезиларли даражада яхшиланган маҳсулот (товар, хизмат) ёки жараёндир.

Маълумки, ШҲТга аъзо давлатлар салмоқли салоҳиятга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун кенг бозорга эга бўлган дунёнинг энг зич жойлашган минтақаларидан бири ҳисобланади. ШҲТга аъзо давлатлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириши зарур.

Ушбу қабул қилинажак Концепция Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни жадаллаштириш имконини беради:

– илғор жаҳон тажрибаси асосида қишлоқ хўжалиги саноати инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш;

– замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашиш ҳамда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга қаратилган илғор ечимлар;

– ШҲТга аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш;

–ШҲТга аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида қишлоқ хўжалиги технологиялари соҳасида кадрлар алмашинуви, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарблиги бугунги кунда муттасил ошиб бораётгани, ШҲТга аъзо давлатлар оиласи изчил ривожланаётган, замонавий қишлоқ хўжалигига эга, минтақа ва унда яшовчи халқларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлашга қодир иқтисодиёти фаол тараққий этаётган маконга айланиб бораётгани қувонарлидир.

Тошкентда ўтказилган юқори даражадаги тадбир ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиб, янги ҳамкорлик уфқларини кенгайтирди".

“Дунё” АА