Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Қардош халқлар фаровонлиги йўлидаги учрашув

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Қардош халқлар фаровонлиги йўлидаги учрашув

29 апрель куни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида яна бир муҳим воқеа рўй беради - Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон уч кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

Бу Анқаранинг мамлакатимиз билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор бераётганидан далолатдир.

Энг аввало шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчилар қаторида тан олган эди. Икки халқ умумий кўп асрлик тарихи, тили ва дини, қадриятлари ҳамда муштарак урф-одат ва анъаналари билан бир-бирига чамбарчас боғланган. Мамлакатларимиз ўртасидаги ана шундай асослар ва дўстона ришталар устига қурилган муносабатлар бугунги кунларда изчил мустаҳкамланиб бормоқда.

2017 йил май ойида Пекиндаги “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми чоғида Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон ўша йилнинг 10 сентябрида Остонада бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича саммити доирасида ишончли мулоқотни давом эттирдилар. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида учрашдилар.

Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил октябрида Туркияга буюрган давлат ташрифи ўтган йилдаги икки томонлама муносабатлардаги асосий воқеа бўлди. Ушбу ташриф чоғида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муфассал муҳокама қилганлари баробарида тарихда биринчи марта имзолашган Қўшма баёнот ўзаро ҳамкорликнинг стратегик шериклик даражасига олиб чиқилишини мустаҳкамлаган энг муҳим ҳужжат бўлиб қолди. Шунингдек, томонлар турли соҳалардаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича 20 дан зиёд битимларни имзолашди.

Икки мамлакат нуфузли делегацияларининг ўзаро ташрифлари ҳамда мунтазам равишда ўтказиладиган учрашув ва бизнес-форумлар кейинги пайтларда ўзаро муносабатлар тобора чуқурлашиб бораётганидан далолат беради. Масалан, 2017 йил ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Президенти Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчини қабул қилди. Жорий йил 27 март куни Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу ҳам давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинди.

Парламентлараро алоқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллайди. Ўтган йилнинг октябрида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи тузилди. Мамлакатимиз Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ушбу гуруҳга бошчилик қилмоқда.

Шу ўринда Сенат раиси Н.Йўлдошев бошчилигидаги Олий Мажлис делегацияси 2017 йил ноябрида Осиё парламент ассамблеяси Ижроия кенгашининг 2-мажлиси ва 10-ялпи сессиясида иштирок этиш учун Истамбул ва Анқарага борганини қайд этиш жоиздир. Ташриф чоғида Туркия Буюк Миллат Мажлиси спикери Исмоил Қаҳрамон билан учрашув бўлиб ўтди.

2018 йил март ойида Туркия парламентининг “Туркия – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси делегациясининг мамлакатимизга ташрифи бу йўналишдаги яна бир муҳим воқеа бўлди. Унинг доирасида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раҳбарияти билан учрашувлар, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида мазкур делегация таркибидаги Туркия ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Икки мамлакат муносабатларида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туркия Ўзбекистоннинг йирик ва муҳим савдо шерикларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йил мобайнида ўзаро товар алмашиш ҳажмлари сезиларли даражада ўсгани ҳолда улар 1,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Рангли металлар ва улардан тайёрланадиган буюмлар, пахта толаси ҳамда калава, мева-сабзавот маҳсулотлари, хизматлар, азот ўғитлари, нефтни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар мамлакатимизнинг Туркияга асосий экспорти бандларини ташкил этади. Ўз навбатида, мамлакатимиз пардоз-андоз буюмлари, турли механик ва электрон ускуналар, пластмасса ва улардан тайёрланадиган маҳсулотлар, тўқимачилик, кимё, фармацевтика маҳсулотлари, тери ошлаш ва бўяш воситаларини импорт қилади.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамда Ер усти юк ташувлари тўғрисидаги келишувларга мувофиқ тузилган Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича қўшма комиссия бу йўналишдаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Ҳукуматлараро комиссиянинг сўнгги йиғилиши 2017 йил май ойида Тошкентда, қўшма комиссиянинг 4-йиғилиши эса 2016 йил Истамбулда бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистонда 1993 йилдан буён ваколатхонаси фаолият кўрсатаётган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) саъй-ҳаракатлари ҳам юқори баҳога лойиқдир. Ўтган давр мобайнида ушбу агентлик тиббиёт ва таълим муассасаларининг моддий-техникавий базасини модернизациялаш, қишлоқ хўжалиги ҳамда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида фаол қатнашди. 2017 йилга қадар бўлган даврда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан бу мақсадларга 30 миллион доллардан зиёд маблағ ажратилди.

Бугунги кунда шитоб билан ўсиб бораётган маданий-гуманитар алоқалар ҳам Ўзбекистон – Туркия муносабатларининг ажралмас қисми ҳисобланади. 2016 йил июнь ойида Анқарада Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди, сентябрь ойида эса ўзбек рассомлари Бодрумдаги Ҳайкалтарош ва рассомлар XIV халқаро симпозиумида иштирок этдилар. Ўша йилнинг ўзида Санъат галереясида ўн кун давомида санъат мухлислари эътиборини ўзига жалб этган ўзбек рассомлари асарларининг кўргазмаси Истамбул маданий ҳаётидаги ёрқин воқеа бўлди.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, бу соҳада мамлакатларимиз ўртасида ўзгармас бўлиб қолган анъаналар мавжуддир. Турк санъат усталарининг Самарқандда ўтказиладиган “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивалида мунтазам иштирок этиши, Туркия Давлат телерадиокомпанияси (ТРТ) Ўзбекистонда ўтказиладиган расмий тантаналарни хорижий мамлакатларга бепул ретрансляция қилиши ана шулар жумласига киради.

Соғлиқни сақлаш – маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорликнинг устунларидан бири. Мисол учун, 2002 йилдан буён ўзбек шифокорлари Туркиянинг етакчи клиникалари базасидаги малака ошириш курсларида қатнашиб келмоқда.

2009 – 2017 йиллар мобайнида Ўзбекистонда турк мутахассислари 760 нафар бемор болада жарроҳлик операцияларини ўтказдилар. 2014 йили Тошкентда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги кўмагида Марказий Осиёдаги илк Суяк илиги трансплантацияси Маркази очилди, 2015 йили эса Республика Гинеколигия ва акушерлик ихтисослаштирилган илмий маркази қошида Симуляция ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади. 2016 йили “Соғлом авлод учун”жамғармасига қишлоқ жойларда яшайдиган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун 12 та кўчма клиника тақдим этилди.

Мамлакатларимиз ҳудудларида истиқомат қиладиган ўзбек ва турк диаспораси вакиллари ҳам икки халқнинг янада яқинлашувига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда турк диаспорасининг шаклланиши 1944 йили бошланган. Бугунги кунда Ўзбекистонда миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзбек заминидаги турли халқлар ва элатлар маданиятларини ҳар томонлама ўзаро бойитиш, анъаналар, урф-одат ҳамда маданиятларни авайлаб асраш ва ривожлантириш учун 1997 йилда асос солинган Турк Миллий маркази фаолият кўрсатмоқда. Эслатиб ўтамиз: ҳозирги пайтда Туркияда 15 мингдан зиёд этник ўзбеклар истиқомат қилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, Туркия Президентининг Ўзбекистонга буюражак ташрифи самарали ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш учун янги имкониятлар эшикларини очиши баробарида бугунги кунда икки мамлакат етакчилари ҳамда икки халқ ва ишбилармон доиралар ўртасида мавжуд бўлган конструктив ва очиқ мулоқотнинг мантиқий давоми бўлади.

“Жаҳон” АА