Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАСТУР ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАСТУР ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш ва соҳани замонавий техника билан таъминлаш борасидаги ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Президентнинг 2016 йил 17 ноябрдаги “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тизими қайта ташкил этилди.

2017 йилда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва лизинг хизматлари 1,7 марта, механизация хизматлари 2,5 баробар ортди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сервис хизматини яхшилаш, импортни оптималлаштириш, экспортни кенгайтириш бўйича муайян камчиликлар мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги техника билан 85 фоиз таъминлангани, уларнинг маълум қисми эскиргани, уларни ўз вақтида янгилаш чоралари кўрилмагани қаттиқ танқид қилинди. Белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижросини назорат қилмагани учун Бош вазир ўринбосари-“Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти бошқаруви раиси Н. Отажоновга хайфсан берилди. Ишда йўл қўйган сусткашликлари учун “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосарлари-“Ўзагросервис акциянерлик жамияти бош директори Р. Ахмедов, “Ўзагролизинг” акционерлик жамияти бош директори Х. Имамов, Вазирлар Маҳкамаси Аҳборот таҳлил департаменти мудири А. Рафиқов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш, соҳани ривожлантириш мақсадида 2018-2021 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Баҳорги агротехника тадбирлари учун режалаштирилган техникани тўлиқ етказиб беришни қаттиқ назоартга олиш, машина-трактор парклари тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

www.prezident.uz