Қонунчилик палатаси Спикери ва БМТ махсус маърузачиси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини янда мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва
ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайнни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, мулоқот аввалида меҳмонларга тараққиётнинг янги босқичида мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳада олиб борилаётган изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажаришга доир тизимли ишлар хусусида маълумот берилди.
БМТ махсус маърузачиси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, парламент қуйи палатасининг фракциялари ва қўмиталари иш фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон фуқароларининг террористик, экстремистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига кирувчи мурожаатларини кўриб чиқиш учун Бош прокурор раислигида Республика идоралараро комиссияси ташкил этилди.
Комиссия хулосаси асосида фуқаролар жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди. Президентимиз ташаббуси билан у ёки бу даражадаги турли гуруҳларга алоқадор деб ҳисобланган 20 мингдан зиёд фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг «махсус рўйхати»дан чиқарилди, бундай «рўйхатлар»ни юритиш амалиёти тугатилди.
Мулоқотда қайд этилганидек, 2019-2021 йилларда «Меҳр» гуманитар операцияси доирасида Сурия ва Ироқ ҳудудларида оғир аҳволда қолган 530 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари (асосан болалар ва аёллар) ватанига қайтарилди. Ушбу фуқароларга тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди, уларнинг тинч ҳаётга қайтиши, жамиятда мослашиши учун зарур шарт-шароитлар яратилди, уй-жой ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Фионнуала Ни Аолайн кейинги беш йилда сиёсий-ҳуқуқий ҳамда судлов тизимида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар эътироф этилди. Айниқса, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.
Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар берилди.
/«Дунё» АА/.