Қорақалпоғистоннинг инвестициявий ва туристик салоҳияти хорижий дипломатлар диққат марказида
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатасида бугун Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган 40 дан ортиқ хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари учун минтақанинг инвестициявий, экспорт ва туристик салоҳиятига бағишланган кенг қамровли тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, инвесторлар учун яратилган имтиёзлар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари алоҳида қайд этилди.
Тақдимот давомида минтақада қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида дипломатлар Қорақалпоғистон билан иқтисодий ва маданий алоқаларни янги босқичга кўтариш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. Бу каби тадбирлар минтақанинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва хорижий капитални жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.