Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Қозоғистондан муносабат: ташриф якунлари Ўзбекистон ва Покистон раҳбарларининг шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасидаги сиёсий иродасини яна бир бор намоён этди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Қозоғистондан муносабат: ташриф якунлари Ўзбекистон ва Покистон раҳбарларининг шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасидаги сиёсий иродасини яна бир бор намоён этди

"Евросиё сиёсати институти" ахборот-таҳлил маркази раҳбари Максим Крамаренко "Дунё" АА учун интервьюсида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг 25-26 февраль кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтган расмий ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

–Ташриф якунлари икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланиб, кенгайиб бораётганидан, бу орқали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш учун янги уфқлар очилаётганидан далолат беради.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида парламентлараро ва идоралараро алоқаларнинг жадал ривожланиб бораётгани томонларнинг ўзро муносабатларни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканлигини тасдиқлайди.

Сиёсий ҳамкорлик даражасида халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ёрдам сезиларли бўлмоқда. Афғонистон масалалари бўйича позициялар яқинлашуви кузатилмоқда. Ушбу йўналишдаги ҳамкорликнинг асосий мавзуларидан бири терроризм, радикализм ва исломофобияга қарши курашдир.

2026 йилда биринчи йиғилиши бўлиб ўтадиган Стратегик шериклик бўйича олий кенгашни ташкил этиш орқали муносабатларни институционаллаштиришни кучайтириш режалаштирилган.

Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда, биринчи навбатда, товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишида ифодаланган ижобий тенденциялар ҳам кузатилмоқда. Ўтган йили у 400 миллион доллардан ошди ва икки давлат раҳбарияти ўз олдига товар айланмасини 2 миллиард долларга кўтариш вазифасини қўйди. Бундай натижаларга божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, савдо майдончаларини улаш, банклараро ҳамкорликни ривожлантириш ва товар турларини кенгайтириш ҳисобига эришиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш билан бирга, қўшма корхоналар сонини кўпайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларига сармояларни жалб этиш кўзда тутилган.

Саноат кооперацияси соҳасида фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, электротехника ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Транспорт логистикаси соҳасида ҳам шериклик ривожланмоқда. Томонлар Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон мультимодал коридори орқали юк ташиш ҳажмининг 5 баробарга ошганини қайд этдилар.

Шу билан бирга, савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш шароитида Ўзбекистон мавжуд транспорт йўлакларини ривожлантириш ва янгиларини барпо этиш орқали Марказий Осиёнинг логистика марказига айланиш имкониятини оширмоқда. Икки давлат учун бу соҳадаги муҳим йўналишлардан бири Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига чиқиш йўлини очишда стратегик аҳамиятга эга бўлган Трансафғон темир йўли лойиҳасини ривожлантириш ҳисобланади.

Энг муҳими, ташриф икки давлат раҳбарларининг шериклик муносабатларини янада ривожлантириш борасидаги сиёсий иродасини яна бир бор намоён этди.