Ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими такомиллашмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мудофаа вазирлиги тизимидаги барча олий ҳарбий таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Мазкур тадбир мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов бошчилигида олиб борилди. Йиғилишда Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси офицерлари, барча олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошлиқлари, уларнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, кафедра ва цикл бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар қатнашди.
Тадбир давомида ҳарбий таълим муассасаларида таълим-тарбиянинг 2018-2019 ўқув йили биринчи ярим йиллиги давридаги таҳлили, ўқув жараёнидаги тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.
Жумладан, йиғилиш давомида ҳарбий хизматчиларни ўқитиш, уларга таълим бериш, профессионал жиҳатдан қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, педагогик ва илмий салоҳиятини янада юксалтириш, шунингдек, жойларда таълим сифатини яхшилашга тўсқинлик қилаётган бир қатор институционал ва ташкилий муаммолар мавжудлиги таъкидланди.
Шу билан бирга маърузачилар томонидан таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, дунёқараши ва фикрлаш доираси кенг мутахассисларни ҳамда юқори профессионал ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича бир қанча таклиф ва тавсиялар тақдим қилинди.