Ҳимоя ордерлари талабларини бажармаслик билан боғлиқ 2 минг 747 та ҳуқуқбузарлик аниқланган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ҳамда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш борасидаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ортиб бораётгани ҳамда муаммоли ўқувчилар билан уларнинг ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш тизимида камчиликлар мавжуд эканлиги кузатилмоқда, — деди ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев. — Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи, уларга тазйиқ ўтказаётган ёки зўравонлик содир этаётган шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳимоя ордери берилишига қарамай, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг сони ҳамон юқорилигича қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги қарорига асосан бугунги кунда туман-шаҳарлар ички ишлар органлари тизимида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар бевосита ўрта таълим мактабларида хизмат ўтамоқда. Уларга штат-бирликлари ажратилган. Инспектор-психологларга мактабларда психологик муҳитни яхшилаш, вояга етмаганлар орасида қонунбузилишларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш, муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш вазифалари юкланган. Бироқ, уларга ўз вақтида таъсир чораларини кўриш учун маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколати берилмаганлиги вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари томонидан инспектор-психологларнинг талабларига бўйсунмаслик ҳамда инспектор-психологлар томонидан амалга оширилаётган профилактик тадбирларга беписандлик билан қарашга олиб келмоқда.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларга таълим муассасалари ҳудуди ва унинг атрофида ўқувчилар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва мактабларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш ҳамда белгиланган тартибда жазо чорасини қўллаш ваколатлари берилмоқда.
Шу билан бирга, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатини бериш назарда тутилмоқда.
Ички ишлар органлари тизимида 337 та штат бирлигидан иборат хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар лавозимлари жорий этилган. Тазйиқ ўтказган шахслар томонидан ҳимоя ордерлари талабларини бажармаганлик учун 2022 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан 2 минг 833 та, 2023 йил бошидан буён 2 минг 747 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Бироқ ушбу инспекторлар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати мавжуд эмас.
Шулардан келиб чиқиб, инспектор-психологларга ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш ҳамда белгиланган тартибда жазо чорасини қўллаш ваколатлари тақдим этилмоқда. Шунингдек, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга ҳимоя ордерлари талабларини бажармаганлик учун назарда тутилган маъмурий баённома тузиш ваколатини бериш кўзда тутилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.