Ҳиндистонда нашр этиладиган журнал саҳифасида Ўзбекистон Президенти сайлови якунларига бағишланган мақола босилиб чиқди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ҳиндистонда чоп этиладиган «The Diplomatist» журналининг июль ойидаги сонида муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови якунларига бағишланган мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Сайлов умумхалқ референдумида мамлакатнинг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинганидан кейин белгиланган эди, деб ёзади мақола муаллифи, нашр бош муҳаррири Сунил Сукумаран. Асосий қонунга киритилган ўзгартишлар, биринчи навбатда, таълим, гендер тенглиги, болалар мажбурий меҳнатини таъқиқлаш, оммавий ахборот воситалари фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгилаш ва бошқа ижтимоий масалаларни қамраб олди».
Нашр умумхалқ референдумида бўлгани каби муддатидан илгари Президент сайловида ҳам сайловчиларнинг яққол фаоллиги намоён бўлгани, яъни унда рўйхатга олинган фуқароларнинг 79 фоизи иштирок этганини ўқувчилар эътиборига ҳавола қилган. «Либерал-демократик партия номзоди, амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз тўплаб, сайловда ғалаба қозонди», деб ёзади муаллиф.
Сунил Сукумаран 9 июль куни сайлов участкаларидаги жараённи кузатишдан олган таассуротларини ҳам атрофлича қаламга олган.
«Сайлов жараёнининг шаффофлиги ва адолатлилиги яққол кўзга ташланди. Биз учрашган ва суҳбатда бўлган дунёнинг турли мамлакатларидан келган халқаро кузатувчилар ҳам худди шундай фикрда эдилар. Маҳаллий вақт билан соат 11:00 гача сайловчиларнинг 33,54 фоизи овоз бериб бўлгани ҳам танлов эркинлиги, жараённинг қулайлиги, фуқароларнинг фаоллиги ва иштиёқидан далолат берди. Миллий сайлов қонунчилигига кўра, сайловнинг бўлиб ўтганлиги тан олиниши учун рўйхатга олинган сайловчиларнинг 33 фоизи овоз бериши керак. Шу маънода муддатидан илгари Президент сайлови куннинг биринчи ярмидаёқ бўлиб ўтди, дейиш мумкин эди», деб ёзади у.
«Сайловдаги юксак муваффақиятдан сўнг Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида мамлакат Президенти сифатида қасамёд қилди. Тантанали тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Президент сайлови янгиланган Конституция ва демократик тамойиллар асосида ўтганини таъкидлади», деб ёзади нашр.
Журналист давлат раҳбари томонидан келгуси етти йилга белгиланган қонунчилик ва ижро ҳокимиятини такомиллаштириш, ихчам ва самарали бошқарув тизимини ташкил қилиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун имкониятларни кенгайтириш, иш ўринлари ва аҳоли даромадларини кўпайтириш каби стратегик мақсадларнинг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталган.
Мақолада, шунингдек, Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги асосий стратегик ҳамкорларидан бири эканлиги таъкидланган. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 40 фоизга ўсиб, 690 миллион долларга етгани, икки давлат яқин келажакда йиллик ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга интилаётгани қайд этилган.
«Дунё» АА