Ҳиндистондан муносабат: Ўзбекистон – инвестициялар ва минтақавий тараққиёт маркази
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари ва ихтисослашган порталларида IV Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) якунлари ҳақидаги мақолалар чоп этилиши давом этмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Ҳиндистон глобал савдо ва технологиялар кенгаши (Global Trade & Technology Council of India – GTTCI) веб-сайтида эълон қилинган мақолада ТХИФ Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг асосий минтақавий маркази сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлади, деб таъкидланган.
"Форум 8000 дан ортиқ иштирокчини, жумладан, 97 мамлакатнинг 3000 га яқин вакилини бир майдончада тўплади. Бунинг натижасида ўтган йилга нисбатан 14,6 фоиз кўп бўлган рекорд даражадаги 30,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция шартномалари ва савдо битимлари имзоланди", – дейилади материалда.
Мақола муаллифи Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон энергетика соҳасида фаол ислоҳотлар олиб бораётгани, инфратузилмани ривожлантираётгани ва рақамли трансформацияни амалга ошираётгани ҳақида сўз юритган.
GTTCI сайти "Президент Шавкат Мирзиёев очиб берган ТХИФ-2025нинг умумий мажлиси Ўзбекистоннинг илмий инновациялар, яшил энергия ва инсон манфаатларига йўналтирилган ривожланишга асосланган Учинчи Ренессансга интилишини намоён этди. Давлат раҳбари сўнгги саккиз йил ичида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти икки баробар ошганини, ўтган йили 35 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилганини ва 2030 йилга келиб миллий ЯИМ ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш бўйича дадил мақсад қўйилганини қайд этди", – деб урғулаган.
Шунингдек, материалда GTTCI делегацияси томонидан Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида тўқимачилик, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, таълим ва бошқа соҳаларда эришилган келишувлар тафсилотлари ёритилган.
Хусусан, "7Saber" компанияси билан мазкур ўзбек спорт кийимлари брендининг глобал бозорларга, жумладан Ҳиндистон ва Форс кўрфази мамлакатларига чиқишини қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи Англашув меморандуми имзолангани маълум қилинган.
GTTCI делегацияси Қорақалпоғистонга ҳам сафар қилиб, кон-металлургия саноати, соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларига сармоялар жалб этиш истиқболларини муҳокама қилгани ҳам баён этилган.
Мақолада "ТХИФ-2025 Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги аҳамияти ва иқтисодий динамизми изчил ортиб бораётганининг ишончли намойиши бўлди. GTTCI эса, ўз навбатида, Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги барқарор иқтисодий ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшишни давом эттирмоқда", – деган фикрлар илгари сурилган.