Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ҳудудий инвестицион лойиҳалар – барқарор иқтисодий ўсиш омили

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ҳудудий инвестицион лойиҳалар – барқарор иқтисодий ўсиш омили

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга ҳамда ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади. Натижада эса тадбиркорлик жадал ривожланмоқда.

Иқтисодий ўсишга эришишда инвестициянинг барча манбаларидан фойдаланиш зарур. Масалан, бюджет маблағлари, ташқи кредитлар, тўғри инвестициялар, корхоналар, аҳоли маблағлари ва бошқалар.

Иқтисодиёт бугунги кунда инвестиция фаолиятига янгича ёндашишни тақозо этмоқда. Бундай ёндашувни қуйидагича таснифлаш мумкин:

– инвестиция талабини фаоллаштириш, инвестиция ресурсларини иқтисодий тараққиётнинг устун соҳаларига тўплаш ва диверсификациялаш;

– инвестицион жараёнларга корхоналар, ташкилотлар, аҳоли жамғармаларини тўлароқ жалб этиш ва ундан республиканинг ижтимоий-­иқтисодий муаммоларини ҳал этишда фойдаланиш;

– чет эл капиталининг кириб келиши учун қулай иқтисодий муҳит ҳозирлаш. Инвестиция сиёсатининг мана шу уч жиҳати Ўзбекистонда ҳам амал қилади.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Навоий вилоят ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоятда ҳудудий инвестиция, экспорт масалаларида тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва таклифларини жойида кўриб чиқиш ҳамда 2024 йил учун ҳудудий инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Ушбу ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 14-­17 ноябрь кунлари вилоятнинг 4 та ҳудудида, жумладан, Навоий шаҳри, Қизилтепа, Навбаҳор ва Хатирчи туманларида 2024 йилда ишга тушириладиган лойиҳалар ва тадбиркорларнинг муаммолари жойларга бориб ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида 107,9 миллион (39,9 миллион доллар банк кредити)долларлик 330 та, жумладан, Навоий шаҳрида 29 миллион долларлик 83 та, Хатирчи туманида 15,4 миллион долларлик 103 та, Навбаҳор туманида 35,8 миллион долларлик 79 та, Қизилтепа туманида 27,7 миллион долларлик 65 та лойиҳа шакллантирилганлиги маълум бўлди.

Шакллантирилган ҳудудий инвестицияларни иқтисодиёт тармоқлари бўйича қараб чиқсак, улар асосан саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига жалб қилинганлигини кўришимиз мумкин.

Юқорида келтирилган маълумотлар инвестиция жараёнларини молиялаштиришда маҳаллий бюджетларнинг иштироки ва роли кенгайиб бораётганлигини кўрсатади.

Шу боис, юртимизда иқтисодий-­ижтимоий ва ҳуқуқий соҳаларни ислоҳ этиш, эркин тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш борасидаги ислоҳотлар мантиқий изчилликда босқичма-­босқич амалга ошириб келинмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Бундан ташқари, бугунги кунда айнан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат иқтисодиётининг етакчи бўғинига айланган бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш прокуратура органлари зиммасидаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу аснода тадбиркорликни ҳар тарафлама қўллаб-­қувватлаш ҳамда улар фаолиятидаги тўсиқларнинг бартараф этилишини таъминлаш борасида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 4 та ҳудудда ўрганиш олиб борилиб, 23 та тадбиркорнинг турли тоифадаги муаммолари аниқланди.

Жумладан, ўрганишда аниқланган муаммоларнинг 17 таси кредит масаласидаги, 6 таси бошқа тоифадаги муаммолар ҳисобланиб, уларнинг 5 таси жойида ҳал қилиниши таъминланган бўлса, қолганларининг ижобий ҳал этилиши бўйича мутасадди идора ва ташкилот вакилларига тегишли топшириқлар берилди.

Шуни назарда тутиш керакки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтишнинг ҳуқуқий асослари, инфраструктураси яратилибгина қолмасдан, иқтисодий ўсишдан юксалиш сари мустаҳкам замин яратилди. Мамлакатни жадал ислоҳ этиш ва модернизация қилиш ҳамда мулкий муносабатларни такомиллаштириш натижасида кўплаб корхоналар ишга туширилиши чинакам индустриал қудрат вужудга келаётганлигини билдиради.

Уларнинг иқтисодий самараси дарҳол сезилмаслиги мумкин. Чунки бундай шароитда иқтисодий самара келгуси даврга кўчади ва ўзининг бутун бўй­басти билан яқин келажакда намоён бўлади. Буни жаҳондаги ривожланган давлатлар тажрибаси тасдиқлаб турибди.