Ҳукумат комиссияси Сурхондарё вилоятининг йирик инвестиция лойиҳалари фаолиятини ўрганмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раҳбарлигида ҳамда вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича
Ҳукумат комиссияси кеча Сурхондарё вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, вилоятнинг инвестициявий, саноат ва экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шунингдек, маҳаллий тадбиркорларини қийнаётган долзарб муаммоларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш учун ушбу ҳудудга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, вилоят ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишув гилам маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Termez National Carpets» МЧЖ дан бошланди. Бу йил ишга туширилган лойиҳанинг қиймати 236 миллиард сўмни ташкил этади. Корхонада Германия, Белгия ва Туркиядан олиб келинган ускуналар ўрнатилди. 250 нафарга яқин мутахассис ишлайдиган заводнинг ишлаб чиқариш қуввати бугунги кунда йилига 4,5 миллион квадрат метр маҳсулотни ташкил этади.
Йўналишдаги яна бир йирик инвестиция лойиҳаси - 2,2 миллион доллар қийматидаги «Termiz-Agro-Impex» МЧЖ бўлди. Корхона йилига 300 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради, уларнинг 80% экспорт қилинади. Бу эрда 45 киши иш билан таъминланган, ўзларининг музлатгичлари мавжуд.
Бундан ташқари, Ҳукумат комиссияси «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасини қуриш бўйича ишларнинг боришини ўрганиб чиқди. Транспорт-логистика, хизмат кўрсатиш, ижтимоий хизматлар, савдо марказлари ва ишлаб чиқариш объэктлари бинолари қурилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 750 миллиард сўмни ташкил этади. Жорий йил декабрь ойида 6000 нафар ходимни ёллаш билан объектни ишга тушириш режалаштирилган, улардан 3500 нафари аёллар ва ёшлардир.
Ташриф буюрилган объектларда бўлиб ўтган мулоқотда тадбиркорлар ўз муаммолари ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини юксалтириш бўйича таклифларини ўртоқлашдилар. Масъул раҳбарларга билдирилган барча масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш ва конструктив таклифларни республика даражасида комплекс қарорлар тайёрлашда инобатга олиш бўйича топшириқлар берилди.
Ҳукумат комиссиясининг ҳудуддаги фаолияти давом этмоқда.
«Дунё» АА