1 октябрдан хорижлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга гуруҳ бўлиб келиши қўллаб-қувватланади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланишига рухсат берилаётганлиги муносабати билан халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Шу билан бирга, туризмни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида туристик компанияларга туристларни олиб келиш билан боғлиқ енгилликлар тақдим этилмоқда.
Ўзбекистонга хорижий давлатлар фуқаролари бўлган туристларни олиб келиш фаолияти билан шуғулланаётган туристик фирмалар улар томонидан мамлакатимизга туристик гуруҳ (5 кишидан кам ва 15 кишидан ортиқ бўлмаган ва турли касалликлар, жумладан, Covid-19 қамраб оладиган тўлиқ суғуртаси бўлиши шарти билан) сифатида ташкил этилаётган туризм саёҳатларини амалга оширишдан аввал туристларни ПЗР тест текширувидан ўтказилишини таъминлаши лозим.
Бунда ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристларга нисбатан 14 кунлик карантинда сақлаш бўйича чеклов қўлланилмайди, улар Ўзбекистонга киришда коронавирусга текширилмайди.
Турист Ўзбекистонга кириб келган вақтда унда коронавирус аломатлари бўлса, у ўтказиш пунктида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтиши лозим.
Тест мусбат чиқса, сайёҳ ўз ҳисобидан карантинга олиниб, даволанишдан ўтади ёки ўз мамлакатига қайтади.
Хорижий туристлар Ўзбекистонда мавжуд карантин чекловлари ва санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланишлари лозим.
Бу борадаги талаблар бажарилиши туристик фирмалар зиммасига юклатилди.
/“Дунё” АА/.