Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

2026 йил якунига қадар ишсизлик даражаси камида 2 баравар қисқартирилади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
2026 йил якунига қадар ишсизлик даражаси камида 2 баравар қисқартирилади

Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитларни яратиш, хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш, мамлакатда 2026 йил якунига қадар ишсизлик даражасини камида 2 баравар қисқартириш бўйича вазифалар белгиланаётир, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Лойиҳада Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқот»ини ҳар йили ўтказиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ҳудудларда 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш ва бизнес-инкубаторлар тизимини ривожлантириш кўзда тутилмоқда, шароити оғир бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади.

Мамлакатимизда илғор хорижий тажриба асосида факторинг амалиёти ривожлантирилади.

2026 йилга бориб тадбиркорлик субъектларига солиқ юкламасини ялпи ички маҳсулотнинг 27,5 фоизидан 25 фоизи даражасига камайтирилади.

Бундан ташқари, ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича мавжуд тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор вазифалар белгиланмоқда.

Ҳужжатда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаши учун зарур маълумотларни эркин фойдаланишга чиқариш ва қурилиш фаолиятида нуқсонлар ёки муаммоларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар қайд этилган.

Ўз навбатида, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторга кенг йўл очиш режалаштирилмоқда. Бундай иқтисодий муносабатларда эркин бозор тамойилларини жорий этиш ишлари янада кенгайтирилади.

Фармон лойиҳасида қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказишга доир меъёрлар ҳам киритилган.

Унда қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали йиллик ўсиш суръатларини камида 5 фоизга етказиш ва даромадни камида 2 баравар ошириш кўзда тутилмоқда.

Туманлар аниқ маҳсулот турларини етиштиришга ихтисослаштирилади ва қишлоқ хўжалигида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ҳамда суғурталашнинг янги механизмлари ишлаб чиқилади.

Янги ва фойдаланишдан чиққан 464 минг гектар майдон ўзлаштирилади ва кластерларга очиқ танлов асосида ажратилади. 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилади ҳамда аҳолига очиқ танлов асосида узоқ муддатли ижарага берилади.

Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 3 марта ва иссиқхоналарни 2 марта кўпайтириб, экспорт салоҳияти яна 1 миллиард долларга оширилади.

Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш мақсадида илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилмоқда. Агросаноат корхоналарини хомашё билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш ҳажми эса 1,5 баравар оширилади.

Агрологистика марказларини ривожлантириш ва замонавий лабораториялар сонини кўпайтириш ҳам назарда тутилган, шунингдек, уруғчилик ва кўчат етиштириш бўйича миллий дастур ҳам амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида нуфузли халқаро илмий марказлар ва олий таълим муассасалари билан биргаликда Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, аграр соҳада илм-фан ва амалиёт интеграциясини чуқурлаштириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш вазифалари белгиланмоқда.

Ҳужжатга кўра, республика ҳудудларида ўрмонлар майдонини кенгайтириш ва ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади.

«Дунё» АА