2027 йилда Японияда Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросига бағишланган махсус археологик кўргазма ташкил этилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2027 йилда Нара миллий музейида Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросига бағишланган махсус археологик кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"ЭКСПО-2025" Бутунжаҳон кўргазмасидаги Ўзбекистон Миллий павильонида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Нара шаҳри ва Нара миллий музейи ўртасида 2027 йилда Нара миллий музейида Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросига бағишланган "Махсус археологик кўргазма"ни ташкил қилиш бўйича уч томонлама ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур келишувга кўра, 2027 йилда Япониянинг Нара миллий музейида Буюк ипак йўли бўйлаб маданий алоқаларга бағишланган йирик махсус кўргазма ташкил этиш, шунингдек, маданий мерос соҳасида академик, музейлар иши ва мутахассислар алмашинуви бўйича ҳамкорликни кенгайтириш назарда тутилган. Шунингдек, Япония ҳудудида топилган Ўзбекистон тарихига оид ноёб экспонатларнинг намойиши ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Мазкур йирик қўшма маданий лойиҳа юртимиз маданий меросини Японияда кенг тарғиб қилиш, Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида ўрнатилган биродарлик алоқаларини ҳамда академик ва музейлар иши соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга имкон яратади.