23 январь – Миср билан дипломатик муносабат ўрнатилган кун
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Миср – араб давлатлари орасида биринчилардан бўлиб – 1991 йил 26 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олган мамлакат ҳисобланади. Ушбу давлат билан дипломатик муносабат 1992 йил 23 январда ўрнатилган. 1993 йил майда Тошкентда Миср элчихонаси очилди. Республикамизнинг мазкур араб диёридаги элчихонаси 1994 йил декабрь ойидан фаолият юрита бошлаган.
Миср Ўзбекистон учун Африка ва Яқин Шарқдаги асосий ҳамкор саналади. Ушбу омил ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни таъминламоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 20-21 февраль кунлари Мисрга амалга оширган тарихий ташрифи давомида икки давлат вазирлик ва идоралари ўртасида 10 га яқин ҳужжат имзоланган. Шунингдек, идоралар ва парламентлараро ҳамкорлик кейинги йилларда анча фаоллашди. Айниқса маданий-гуманитар алоқаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда маданият, таълим, санъат, диний-маърифий ва туризм соҳаларида 30 дан зиёд қўшма тадбир ўтказилди, маданий ва илмий алмашинув кўлами изчил кенгаймоқда.
Сўнгги йилларда иқтисодий соҳада Ўзбекистон – Миср муносабати фаол ривожланиш босқичига ўтган, 2017 йилдан буён ўзаро савдо ва сармоявий ҳамкорлик фаоллашмоқда. Товар айирбошлаш сўнгги беш йилда уч баробар, яъни 10 миллион доллардан 30,5 миллион долларгача ошди. Экспортимиз миқдори 16 баробар ўсди.
Ўзбекистоннинг Мисрга экспорти таркибида тўқимачилик маҳсулотлари, транспорт ускуналари ва хизмати, жумладан ҳаво транспорти хизмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йил импортида озиқ-овқат, кимё маҳсулотлари, машина ва транспорт ускуналари ва хизматлар устувор.
Юртимизда мисрлик ишбилармонлар капитали иштирокида 29 қўшма корхона фаолият юритмоқда. Фармацевтика соҳасида Тошкент ва Қашқадарё, балиқчилик бўйича Наманган вилоятида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш мақсадида музокара олиб борилмоқда.
Айни пайт икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 30,5 (экспорт – 23,1, импорт – 7,4) миллион долларни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон – Миср ҳамкорлигида диний-маърифий соҳа алоҳида ўрин тутади. Давлатларимиз бағрикенглик тамойилини, муқаддас ислом динининг маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, инсонпарварлик моҳиятини авайлаб-асраб, мавжуд меросни тадқиқ этиш, турли таҳдид ва хавфларга қарши курашиш тарафдоридир.
Алоқаларимиз ривожида туризм ўзига хос аҳамият касб этади. Мисрнинг улкан туризм салоҳияти Ўзбекистон учун улкан имкониятлар яратади.
Таъкидлаш жоиз, “Эҳромлар ўлкаси”га ташриф буюрган сайёҳларимиз улуши ўтган йилдагига нисбатан 40 фоиз ошган. Бугунги кунда бу ўлкада фаолият юритаётган 3 миллиондан зиёд ҳамюртимиз мамлакатга қарийб 30 миллиард доллар валюта олиб киряпти.
Ҳар икки давлат инсоният тамаддунининг қадимий ўчоқларидан ҳисобланади. Мамлакатларимизда қад кўтарган ва сақланиб қолган меъморий обидалар шундан гувоҳлик беради. Бундай салоҳият туризм соҳасини иқтисодиёт учун стратегик йўналишга айлантиришга мустаҳкам замин ҳозирлайди.