7-9 ноябрь кунлари Тошкентда ва 12 ноябрь куни Термизда Х Европа кинофестивали бўлиб ўтади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
7-9 ноябрь кунлари Тошкентда ва 12 ноябрь куни Термизда Европа ва Ўзбекистонни кино санъати тили орқали бирлаштирувчи Х Европа кинофестивали ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мазкур фестиваль бу йил Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий мулоқотнинг 10 йиллигини нишонлайди.
Дастурга 12 та Европа давлатларидан лирик драмалардан тортиб, ўзликни англаш ҳақидаги илҳомлантирувчи ҳаётий танлов ва инсоний туйғулар ҳақидаги ҳикояларни ўз ичига олган 12 та фильм киритилган. Шунингдек, испан рақс санъати ихлосмандлари учун "Aire Nuevo Danza" (Испания) гуруҳи томонидан классик ва замонавий рақслардан иборат чиқишлар тақдим этилади. Бундан ташқари, Франция Альянси томонидан Гёте институти ва Ўзбекистон Кино ихлосмандлари уюшмаси ҳамкорлигида "Авлодлар" мавзусида ҳаваскор қисқа метражли фильмлар намойишлари ўтказилади.
Фестиваль Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчихоналари билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги кўмагида ташкил қилинади.
Барча намойишлар бепул. Фильмлар оригинал тилда, ўзбек ёки рус тилидаги субтитрлар билан тақдим этилади.
Тошкентдаги намойишлар дастури
7 ноябрь
Миллий кино санъати саройи (Навоий кўчаси, 15)
11:00 — " Jonja" / "Йоня " (Германия)
Ўсмирлик, дўстлик ва ўзини топиш ҳақида самимий ҳикоя. Илк туйғулар ва мураккаб қарорлар ҳақида.
14:00 — "Amadeo" / "Амадео" (Португалия)
Ўз замонасидан илгарилаб кетган, шунинг учун юқори товон тўлаган рассом Амадеу де Соуза-Сардосо ҳақидаги портрет фильм.
18:00 — "Roza of Smyrna" / "Смирналик Роза" (Греция)
Севги ва сирга тўла фильм — қадимий сандиқ ичида сақланган хотира ва ўтмиш ҳақида ҳикоя.
8 ноябрь
11:00 — "Four Souls of Coyote" / "Чиябўрининг Тўрт Руҳи" (Венгрия)
Индейс афсоналарига асосланган фалсафий анимация — қадимий мифлар замонавийлик билан қоришиб, инсон ва табиат ўртасидаги боғлиқликни эслатади.
14:00 — "Chasing Unicorns" / "Орзулар изидан" (Эстония)
Стартаплар оламида ўз ўрнини топишга интилаётган аёл тадбиркор ҳақида енгил ва кинояли драма.
18:00 —"Divertimento" (Франция)
Париж чеккасида яшовчи икки опа-сингил дирижёр бўлишни орзу қилади — фильм мусиқа, қатъият ва орзулар кучи ҳақида.
9 ноябрь
11:00 — "My Last Year as a Loser" / "Сўнгги йил" (Словения)
Улғайиш ва ўзини англаш ҳақидаги комедия: 30 ёшли қаҳрамон ҳаётда ўзини бошқалар билан солиштиришни тўхтатиб, шунчаки яшашни ўрганади.
14:00 — "And the King Said, What a Fantastic Machine" / "Шоҳ ва
ажойиб машина" (Швеция)
Камера ва медианинг дунёни қандай қабул қилишимизга таъсири ҳақидаги ҳужжатли фильм — илк кашфиётлардан тортиб, смартфонлар давригача.
18:00 — "Carmen" / "Кармен" (Малта)
50 ёшдан кейин янги ҳаёт бошлаган аёл ҳақида ҳикоя — юмор, эркинлик ва ўзига ишонч ҳақида.
Термиздаги намойишлар дастури
Термиз кинотеатри
12 ноябрь
11:00 — "Dekadentas № 2419" / "Декадент №2419" (Литва)
Инсоният ҳис-туйғуларини йўқотган келажак ҳақида ҳужжатли фильм. Санъат инсонийликнинг сўнгги оролига айланади.
14:00 — "Gipsy Queen" / "Рингдаги Қиролича" (Австрия)
Ёлғиз она ва собиқ боксчи ҳақида драма — у рингга қайтиб, куч фақат зарбада эмас, балки ўзига ишончда эканини исботлайди.
18:00 — "Divertimento" (Франция)
Дирижёр бўлишни орзу қилувчи икки опа-сингил ҳақида фильм — мусиқа, қатъият ва орзуга садоқат ҳақида илҳомлантирувчи ҳикоя.